Интервью

Жамшид Умрзоқов тўйидан олдин хотинидан қиммат совға олганини айтди

Дилноза Умрзоқова унга бу совғани туғилган кунида берган

Жамшид Умрзоқов тўйидан олдин хотинидан қиммат совға олганини айтди

Телебошловчи, суҳандон Жамшид Умрзоқов YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида тўйидан олдин хотини, дизайнер Дилноза Умрзоқовадан қиммат совға олганини айтди.

Уларнинг фотиҳасидан сўнг Дилноза Умрзоқова эрининг туғилган кунида «Sarar» бренддан совға берган. Жамшид Умрзоқовнинг сўзларига кўра, ўша пайтлар ҳамма ҳам бу бренддан кийим-кечак олишга қурби етмаган. Суҳандоннинг аёли унга галстук ва настарин ранг кўйлак берган. Ўша вақтда телебошловчи совға ўралган қадоқнинг сифатигача ҳайрон қолган.

«Фотиҳамиз бўлганидан кейин туғилган кунимга жуда қиммат бренддан совға берган. Уни ҳозир кўпчилик олиши мумкин. У пайтда ‘Sarar’ деган бренд бўларди. Ўша бренддан галстук билан настарин ранг кўйлак олиб келган. Уларнинг қадоғидан сифатигача ҳайрон қолгандим. Талабалик пайтимда ҳам галстук билан кўйлакнинг қимматини олардим. Кийим борасида инжиқман ва ўзимнинг талабим бор. Кияётган кийимда мантиқ бўлиши керак», — дейди у.

Аввалроқ Азиз Раметов тўйидан олдин хотинидан пул олгани маълум бўлганди. Азиз Раметов онаси Саида Раметованинг ҳам Инстаграм саҳифасини юритади. Турмуш ўртоғи актрисанинг Инстаграм саҳифасига реклама бериш учун мурожаат қилган. Актёрнинг турмуш ўртоғи пулни икки баробар қилиб тўлаган. Бу пуллар жуда баракали бўлиб, Азиз Раметов уларни 1 ой ишлатган.

«Онамнинг Instagram саҳифасини ҳам мен юритаман. Ўша пайти пулим қолмаганди. Турмуш ўртоғим реклама бериш учун онамнинг саҳифасига ёзди. ‘Саида Раметованинг Instagram’ига реклама қўйдирмоқчи эдим’, деди. Ўзи нарх белгиланган бўлади. Мавсум пайти 5 миллион деймиз. Лекин ўшанда пулим қолмагани учун атаганингизни беринг дедим. Шундан кейин ‘Вой бунча яхши, меҳрибонсиз’, деди. Ичимда кошки, шундай бўлса деб ўйладим. Кўришиб реклама учун нарсани олганимда пулни 2 баравар қилиб берди. Ишонасизми шу пулни 1 ой ишлатдим. Бунча баракали қиз экан деб ўйладим. 1 ойдан кейин ўзим ёздим. Текинга реклама қўйиб бераман дедим. Турмуш ўртоғим ‘Мен ўзи реклама қўйдирмоқчи эдим’, деди. Онам ҳам бир кўрганда шу қизни ёқтириб қолган», — дейди Азиз Раметов.