Стиль

«Американча услуб». Liil Ҳуррамов яна имижини ўзгартирди — видео

Актёр бир неча кун олдин Америкага учиб кетганди

«Американча услуб». Liil Ҳуррамов яна имижини ўзгартирди — видео

Инстаблогер, хонанда Озод Ҳуррамов Instagram саҳифасида янги имиж билан кўриниш берди.

У бир неча кун олдин Америкага учиб кетганди. Актёр ўша ерда ўзига янги имиж яратишини айтган. Инстаблогер 28 май куни ўз саҳифасида янги услубда кўриниш берди. У бу гал американча имиж танлаган. Хонанда тепа сочларини майда ўриб, сочининг икки ён қисмини калталатган. Озод Ҳуррамов янги кўринишидан суратни ҳам эълон қилган.

Актёр аввал ҳам бир неча бор ташқи кўринишига ўзгартириш киритганди. Блогер мазкур жараён акс этган видеони саҳифасига жойлаган. Шундан сўнг видео остида кўплаб салбий изоҳлар қолдирилган. Хусусан, айримлар бу қизларнинг соч турмаги каби эканини, айримлар эса эски имижлари бундан зўрроқ бўлганини айтган. Бундан ташқари, у сочини қора рангга ҳам бўяган. Бу эса яна кўплаб салбий изоҳларга сабаб бўлган. Бироқ мухлислари бу имиж ҳам унга ярашганини, худди кореялик актёрлардек бўлиб қолганини таъкидлаган. Озод Ҳуррамов эса энди бу турмакни уддалай олмаслигини айтган.

«Лакни ҳам гелни ҳам олдим. Энди билмиман, эрталаб турганимда синаб кўраман. Кейин сизларга ҳам видеога олиб кўрсатаман. Уддалай олмасам керак менимча», — дейди Озод Ҳуррамов.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от khuramovozod (@liil.khuramov)

Озод Ҳуррамов Озода Нурсаидова билан биргаликда куйлаган қўшиғининг клипида ҳам бутунлай янгича имижда кўриниш берганди. Тиктокер саҳифасида хонанда Озода Нурсаидова билан ярашиб олганини маълум қилиб, тез кунда дует премера қилинишини таъкидлади. Шунингдек, мазкур қўшиққа ишланаётган клип суратга олиш жараёнидан лавҳа эълон қилди. Унда Озод Ҳуррамов бутунлай янги образда намоён бўлган. Блогернинг мухлислари мазкур образ унга жуда ярашганини қайд этган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Ozod Khuramov (@liil.khuramov)