Янгиликлар

Муниса Ризаева бир неча ойлик парҳези натижаларини кўрсатди — видео

Хонанда 4 килограмм ортиқча вазндан халос бўлган

Муниса Ризаева бир неча ойлик парҳези натижаларини кўрсатди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева бир неча ой давом этган парҳези натижаларини кўрсатди.

Муниса Ризаева саҳифасига видео жойлаган. Унда хонандадаги ўзгаришни кўриш мумкин. Унинг сўзларига кўра, парҳез натижасида 4 килограмм ортиқча вазндан халос бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева Instagram саҳифасида пластик операциялари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилганди.

Муниса Ризаева Instagram саҳифасидаги жонли эфир чоғида мухлислари томонидан берилган пластик операцияни қаерда қилдиргани ҳақидаги саволга жавоб берди. Актриса пластик операция қилдирмаганини айтди. Хонанда ота-онаси уни шундай туғганини таъкидлади. Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, ҳозирда лабида ҳам ботекс йўқ.

«Мен пластик операция қилмаганман. Ҳамма мени юзини қилдирган деб ўйлайди. Мен доим юзимни қаерда пластик операция қилдим, деб ҳайрон қоламан. Отам билан онам пластик операция қилган. Ботекс биринчидан лабга қилинмайди. Иккинчидан мен бутунлай олиб ташладим. Энди ўзимнинг табиий лабим бор. Бу масалада энг хурсанд бўлган инсон отам», — дейди у.

Аввалроқ «Shoubiz.uz» ўзбек шоу-бизнесидаги баъзи аёлларнинг озиш учун қандай усуллардан фойдалангани ҳақида маълумот берган эди.

Зуҳра Солиева

Актриса Зуҳра Солиева гўзал қоматга эришиш учун операция қилдирган. У интервьюларининг бирида жарроҳлик амалиёти учун 4500 доллар берганини айтган. Актриса яна 65 килограммгача озмоқчи эканини билдирган.

Феруза Жуманиёзова

Хонанда Феруза Жуманиёзова ҳам чиройли қоматга эришиш учун операция қилдирган. У операциядан олдин аёллик латофатини йўқотгани, ўзига бўлган ишончи сусайгани бироқ операциядан сўнг ўзини яхши ҳис қилаётганини айтган. Шунингдек, хонанда 30 январь куни Instagram саҳифасига видео жойлаган. Унда Феруза Жуманиёзованинг қоматидаги ўзгаришларни кўриш мумкин. Хонанда 3 ой давомида 25 килограмм ортиқча вазндан халос бўлган.

Шаҳноза Отабоева

Хонанда Шаҳноза Отабоева ҳам ортиқча вазндан қутилиш учун жарроҳлик амалиёти қилдирган. Уни ҳам Зуҳра Солиева ҳамда Феруза Жуманиёзовага шифокорлик қилган Ҳабил Қафаров операция қилган. Хонанда жарроҳлик амалиёти қилдириш учун бир йил ўйлаганини айтган. Шунингдек, Шаҳноза Отабоева 10 февраль куни Instagram саҳифасига видео жойлаган. Унда хонанданинг жарроҳлик амалиётидан кейинги 10 кунлик натижасини кўриш мумкин. Хонанда шу вақт мобайнида 10 килограмм вазн йўқотган.

Рухшона

Хонанда, актриса Рухшона ҳам ҳамкасблари каби озиш учун операциядан фойдаланган. У жарроҳлик амалиёти яхши ўтганини таъкидлаган. Рухшона туғруқдан сўнг қорни қолиб кетгани сабабли абдоминопластика ва липосакция қилдирган. Актриса ушбу жарроҳлик амалиётини узоқ кутганини ва анчадан буён орзу қилишини айтган.

Мадина Мумтоз

Актриса, хонанда Мадина Мумтознинг кўплаб мухлислари ундан қандай қилиб озгани ҳақида сўраган. Хонанда эса бунинг учун кўпроқ оёқда ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлаган.

Умидахон

Хонанда Умидахон озиш учун биринчи ўринда газли ичимликлар ва нондан халос бўлиш кераклигини айтган. Шунингдек, у кўп яёв юриш кераклигини таъкидлаган.

Ситора Фармонова

Актриса, бошловчи, хонанда Ситора Фармонова парҳез қилишдан ташқари инсон ойнага қараб, «Мен озяпман. Чиройли озибман. Ҳақиқатдан парҳезим ёрдам беряпти. Вазн ташлабман», деб айтиши ва ён-атрофингиздаги инсонлар психологик қўллаб-қувватлаб туриши ҳамда мана шу қилаётган парҳези фойда бераётганини айтиб туриши кераклигини таъкидлади. Ситора Фармонованинг ўзи озиш учун ҳеч нарса қилмайди.

Муқаддас Саъдуллаева

Актриса Муқаддас Саъдуллаева озиш учун турли дорилардан фойдаланган. Муқаддас Саъдуллаева интервьюларининг бири шундай дорилар сабаб оғзи қуриб қолишини айтган. Йигитали Мамажонов турмуш ўртоғини спорт залларига қўймайди. Шунинг учун, актриса дори ёрдамида озади.

Камила Гимандинова

Актриса Камила Гимандинова озиш ҳар бир аёлнинг ўз иродасига боғлиқлигини таъкидлаган. Унинг ўзи оздирувчи маҳсулотлардан фойдаланган. Шу билан бирга, қаттиқ парҳез тутган.

Зарина Низомиддинова

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова тез тайёр бўладиган маҳсулотлар сабаб ортиқча вазн йиғган. Актриса вазни олдин 56-57 килограмм бўлган. Ҳозир 60 килограмм етган. Хонанда шу сабаб спортни бошлашини айтган.