Юлдузлар

Таниқли хонанда Даврон Ғойипов 61 ёшида вафот этди

«Мамлакат яна бир маҳоратли афсонасидан айрилди», — деб ёзади суҳандон Толибжон Исроилов

Таниқли хонанда Даврон Ғойипов 61 ёшида вафот этди

Ўзбекистонлик машҳур рок-поп юлдузи Даврон Ғойипов 61 ёшида ҳасталикдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда суҳандон Толибжон Исроилов хабар қилди.

«Мамлакат яна бир маҳоратли афсонасидан айрилди. Бугун ўз туғилган кунида рок-поп юлдузи Даврон Гойипов оламдан утди. 61 ёш, бир оз вактли эди-да. Аллох билгувчи! Хозиргина жияни билан гаплашдим, жаноза ва дафн Хоразмда булар экан. Бу қадар, кисматга бўй сунамиз. Даврон ака яхши инсон эди! Инна лиллахи ва инна илайхи рожиун», — деб ёзади суҳандон ўз Instagram саҳифасида.

Маълумот учун, Даврон Ғоипов 1961 йил 7 октябрда Урганч шаҳрида туғилган. У 17 ёшидан гитарада жуда яхши ижро этган ва 1980 йилгача «Ялла» гуруҳи гитаристи бўлган. Ёш бўлишига қарамай 1981 йилда ўзинг «Оригинал» гуруҳини тузади ва тез орада машҳур бўлиб кетади. Унинг «Керак эмас шаҳло кўзларинг», «Шошмагин», «Бу нима бу?» ва яна бир қатор қўшиқлари ҳозир ҳам севиб тингланади. Даврон Ғоиповга «афсонавий ўзбек қўшиқчиси» дея таъриф беришади.

Аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов вафот этгани ҳақида хабар берилганди.