Интервью

Нигина Набиева нега Америкада қолиб ижод қилмаганини айтди — видео

«Мен учун қийин», — дейди у

Нигина Набиева нега Америкада қолиб ижод қилмаганини айтди — видео

«Ниҳол» мукофоти совриндори, хонанда, бастакор Нигина Набиева «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида нима сабабдан Америкада қолиб ижод қилмаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Америкада ижодини давом эттириш унга қийинчилик туғдирган. Хонанда фарзандларини ҳеч кимга ишонмаслигини айтди. Ўзбекистонда унга онаси ёрдамлашган. Бироқ бастакор онаси Америкада қолишни истамаслигини таъкидлади. Шу сабабли хонанда ижодини Ўзбекистонда давом эттиришни маъқул кўрган.

«Ижодни ўша ерда давом эттириш мен учун жуда ҳам қийин. Чунки жуда болаларни яхши кўраман. Ўзимнинг фарзандларимни ҳеч кимга ишонмайман. Бизда ҳалигача энага йўқ. Ўзим қарайман, ҳамма жойга обориб, олиб келаман. Бу ерда онам ёнимда. Америкада онам ҳар доим ҳам ёнимда бўла олмайди. Онам Ўзбекистонни соғинади. Карантин пайти Америкада кўп қолиб кетдик. Шундан кейин бошқа бормайман деди», — дейди хонанда.