Медиа

Муниса Ризаева пластик операциялари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди — видео

«Бу масалада энг хурсанд бўлган инсон отам», — дейди хонанда

Муниса Ризаева пластик операциялари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида пластик операциялари ҳақидаги ҳақиқатни ошкор қилди.

Муниса Ризаева Instagram саҳифасидаги жонли эфир чоғида мухлислари томонидан берилган пластик операцияни қаерда қилдиргани ҳақидаги саволга жавоб берди. Актриса пластик операция қилдирмаганини айтди. Хонанда ота-онаси уни шундай туғганини таъкидлади. Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, ҳозирда лабида ҳам ботекс йўқ.

«Мен пластик операция қилмаганман. Ҳамма мени юзини қилдирган деб ўйлайди. Мен доим юзимни қаерда пластик операция қилдим, деб ҳайрон қоламан. Отам билан онам пластик операция қилган. Ботекс биринчидан лабга қилинмайди. Иккинчидан мен бутунлай олиб ташладим. Энди ўзимнинг табиий лабим бор. Бу масалада энг хурсанд бўлган инсон отам», — дейди у.