Янгиликлар

Машҳур хонанда Анна Седокова Toku ресторанида концерт берди

Ресторан меҳмонлари унутилмас кеча гувоҳи бўлишди, янги таомларни татиб кўришди ва дам олишди

Машҳур хонанда Анна Седокова Toku ресторанида концерт берди

Toku ресторанида янги мавсумнинг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Тадбирда ресторан асосчиси Александр Орлов, хорижий ва маҳаллий таниқли шахслар ҳамда рестораннинг доимий меҳмонлари иштирок этди.

Фото: Peoplenews.uz

Ушбу кечада меҳмонлар ҳақиқий байрам гувоҳи бўлишди: махсус фотозона, цирк шоуси, янги меню ва тадбирнинг махсус меҳмони – таниқли поп-қўшиқчи Анна Седокованинг чиқиши.

Фото: Peoplenews.uz
Фото: Peoplenews.uz
Фото: Peoplenews.uz
Фото: Peoplenews.uz

Меҳмонлар орасида реп-ижрочи Тимати, Асал Шодиева, Муниса Ризаева, актриса Камила Гимандинова, блогерлар Monica, Тимур Алиханов ва шоу-бизнеснинг бошқа юлдузлари бор эди.

Фото: Peoplenews.uz
Фото: Peoplenews.uz
Фото: Peoplenews.uz
Фото: Peoplenews.uz

Тадбирнинг расмий қисми якунланганидан кейин, юлдузлар ва бошқа меҳмонлар ресторан ҳудудида жойлашган барга «афтепати»га йўл олишди.

Toku ресторани очилганидан бери мақсадлар катта бўлган: шоу-дастур, яхши сервис, ёқимли мусиқа ва мазали таомлар. Лекин ресторан жамоаси эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолмай, ўз меҳмонларини кўпроқ ҳайрон қолдириш учун кўп ишлар қилмоқда. Бундай ишлардан янгиланган менюнинг тақдим этилиши бўлди. Ресторан Тошкентда энг яхшилардан бири бўлишга улгурган паносиё таомлари билан машҳур. Янгиланган менюга европача таомлардан бир неча позициялар қўшилган.

Фото: Peoplenews.uz
Фото: Peoplenews.uz
Фото: Peoplenews.uz
Фото: Peoplenews.uz

Булар билан бир қаторда, ресторан янги мавсумда сизнинг зиёфатларингизни юқори даражада ўтказиш учун ўз эшикларини очмоқда. Таомларнинг кенг ассортиментига қарамасдан, сиз менюда тақдим этилмаган таомлар учун ҳам олдиндан буюртма беришингиз мумкин. Ресторан янги иш вақтига ўтди, лекин хизмат кўрсатиш сифати ва мазали таомлар ўзгаришсиз – юқори даражада қолган.

Иш вақти:

• ресторан: ҳар куни соат 17:00 дан 3:00 га қадар;
• бар: чоршанба/пайшанба соат 19:00 дан 3:00 га қадар, жума/шанба соат 19:00 дан 5:00 га қадар.

Батафсил маълумотни қуйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: +998 99 910 19 10.