Янгиликлар

Дилфуза Исмоилова келинининг отасига машина совға қилди — видео

Машинани қудасиникига келини ҳайдаб келган

Дилфуза Исмоилова келинининг отасига машина совға қилди — видео

Актриса, хонанда Дилфуза Исмоилова келинининг отасига туғилган куни муносабати билан машина совға қилди.

Машинани қудасиникига келини ҳайдаб келган. Машинанинг калитини Дилфуза Исмоилова қудасига берган. Хонанда келинининг отасига «Spark» автомобилини совға қилган. Актриса келини номидан совға қилганини таъкидлаган.

«Келинимнинг отасининг туғилган куни. Шунга қизининг номидан машина олиб келдик», — дейди у.

Дилфуза Исмоиловага фарзандлари туғилган куни муносабати билан Туркияга саёҳатига чипта совға қилганди. Актриса 17 февраль куни 53 ёшга тўлди.

Аввалроқ актриса Зарнигор Ғаниева ҳам ўғлига яхши ўқигани ва хатми Қуръон туширгани учун «Nexia 3» автомобилини олиб берганди.

Актёр Азамат Ахроров ҳам отасининг туғилган кунида машина совға қилганди. Актёрнинг отаси 65 ёшга тўлган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Азамат Ахроров (@azamat_axrorov)

Хонанда Шириннинг турмуш ўртоғи Нодир Зоитов ҳам отасига машина олиб берганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Nodir Zoitov (@nodir_zaitoff)