Медиа

Азамат Ахроров отасига машина совға қилди — видео

Актёрнинг отаси 65 ёшга тўлди

Азамат Ахроров отасига машина совға қилди — видео

Актёр, продюсер Азамат Ахроров Instagram саҳифасида отасига машина совға қилгани акс этган видео жойлади.

У отасига 65 ёшни қарши олгани муносабати билан «Gentra» машинасини совға қилди. Ҳозирда ушбу машинанинг ўртача нархи 120-140 миллион сўмни ташкил қилади. Актёр анчадан бери шундай ният қилганини айтди. Азамат Ахроров доим отасига ўхшашга ҳаракат қилганини таъкидлади. У ҳар бир эркакка отаси учун машина олиб бериш насиб қилишини тилади.

«Азиз дўстлар, қўлимда турган калитни бугун отамга совға қилмоқчиман. Анчадан бери ният қилиб юргандим. Ота 65 ёшингиз муборак бўлсин. Кичкина ўғлингиздан, кичкина совғани қабул қилиб оласиз. Мен сизни жуда яхши кўраман ва ҳар доим сизга ўхшашга ҳаракат қилганман. Юзингизни ҳеч қачон ерга қаратмаймиз деган умиддаман. Ҳар бир эркак киши ўз отасига машина совға қилиш насиб қилсин. Барчага омад», — дейди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Азамат Ахроров (@azamat_axrorov)

Аввалроқ Азамат Ахроров «гаплашган» қизи учун қанча пул ишлатгани ҳақида гапирганди. Унинг сўзларига кўра, ўша пайтдаги доллар курси билан 12 минг доллар, яъни 70 миллион сўмни ишлатиб юборган. Бир ресторанда ҳисоб тўлаш учун пластик картасини берганда, официант унинг ҳисобида 5 миллион сўм пул қолганини маълум қилганди.

Шунингдек, у ҳар бир ишлаган фильми учун 40-50 минг доллар пул топган. Баъзида кунига 3500 минг доллар ҳам фойда қилган. Азамат Ахроров ўша пайтда топган пулларига 2 та ҳовли қуриш мумкинлигини таъкидлади.