Медиа

Шириннинг эри Нодир Зоитов отасига машина совға қилди — видео

Хонанда ўзининг янги таронасини премьера қилди

Шириннинг эри Нодир Зоитов отасига машина совға қилди — видео

Хонанда, Нодир Зоитов Instagram саҳифасида отасига машина совға қилганини маълум қилди.

У отасига оқ рангли «Gentra» автомобилини олиб берган. Нодир Зоитов отаси бундан ҳам яхшисига лойиқ эканини таъкидлаб ўтган. Шунингек, у «Ота» деб номланган қўшиғини мухлислари эътиборига ҳавола этди.

«Ота бахтимизга доим соғ бўлинг. Бунданда яхшиларига лойиқсиз. Сизни яхши кўраман. 02.02.2022. Айтганча азизлар бугунги премьера қўшиқ ёқдими?», — деб ёзади Нодир Зоитов.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от NODIR ZOITOV (@nodir_zaitoff)

Шу билан бирга, хонанда Малика Равшанова ҳам Instagram саҳифасига Нодир Зоитов отасига машина совға қилганини айтиб, бундан хурсандлигини таъкидлаган.

«Нодир Зоитов 2 февраль куни ‘Ота’ таронасини премьера қилди. Мени энг хурсанд қилган нарса бугун Нодир отасига машина совға қилди. Ота рози Худо рози», — дейди Малика Равшанова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Malika Ravshanova🧿 (@malika_ravshanova)

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳора Арслонованинг эри унга машина олиб берганди.

Шу билан бирга, Шароф Муқимов ҳам хотинига фарзанд дунёга келтириб бергани учун автомобиль совға қилганди.

Зарнигор Ғаниева эса ўғли яхши ўқигани учун унга «Nexia 3» олиб берганди.

Шунингдек, актёр Азамат Ахроров ҳам отаси 65 ёшга тўлгани муносабати билан унга «Gentra» совға қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Азамат Ахроров (@azamat_axrorov)