Янгиликлар

Зарнигор Ғаниева ўғлига машина совға қилди — видео

Актриса машинани ўғли хатми Қуръон туширгани ва яхши ўқигани учун совға қилган

Зарнигор Ғаниева ўғлига машина совға қилди — видео

Актриса Зарнигор Ғаниева Instagram саҳифасида ўғли Аъзимжон учун машина совға қилгани акс этган видео жойлади.

Унинг сўзларига кўра, машинани ўғлининг туғилган кунига совға қилишни режалаштирган. Бироқ машина мўлжалланган вақтга салондан чиқмаган. Шу сабабли, совға кечиккан. Актриса машинани ўғли хатми Қуръон туширгани ва яхши ўқигани учун совға қилган. У Аъзимжонга совға қилган машина «Nexia 3». Унинг ҳозирдаги ўртача нархи 110 миллион сўмни ташкил қилади.

«Аъзимжонга салондан машина олиб бердим. Яхши ўқигани ва хатми Қуръон туширгани учун туғилган кунига олиб беришни ваъда қилгандим. Туғилган кунига чиқишга улгурмади. Туғилган кунига улгурмаганим учун Абдурашид укам гаплашиб олиб берди. Ҳаммага ҳам шундай иймонли, инсофли ўғил насиб қилсин. Оналарга эса ўғлига машина совға қилиш насиб қилсин. Биринчи она ўтириб кўрди. Ўғлим, қариганимда сен ҳам менга совға қил. Номери ҳам олинган фақат уни тақиш керак», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳора Арслонова эри унга янги машина совға қилганди.

Шунингдек, Шароф Муқимов ҳам турмуш ўртоғига нархи 200 миллион сўм бўлган машина совға қилган.Шу билан бирга, Лола Зуннунованинг турмуш ўртоғи ҳам унга машина совға қилиб берганди.