Янгиликлар

Дилфуза Исмоилованинг фарзандлари унга Туркия саёҳатига чипта совға қилди — видео

Хонанда бу йил 53 ёшга киради

Дилфуза Исмоилованинг фарзандлари унга Туркия саёҳатига чипта совға қилди — видео

Актриса, хонанда Дилфуза Исмоиловага фарзандлари туғилган куни муносабати билан Анталия саёҳатига чипта совға қилди.

Хонанда совға учун фарзандларини дуо қилди ва пули кўпайиб кетишини сўради. Шунингдек, актриса ўзининг пули фарзандларининг пулидан ҳам кўп бўлишини ният қилди.

«Ҳаммага ассалому алайкум. Мана Анталияга кетяпмиз. Болаларим туғилган кунимга яқин Анталияга жўнатяпти. Илоҳим болаларимнинг ҳам умри узоқ, ҳаммани тани-жони соғ бўлсин. Бой-бадавлат, соғ-саломат бўлсин. Мен улардан ҳам бой бўлай», — дейди Дилфуза Исмоилова.

Дилфуза Исмоилова 1968 йил 17 февраль куни Тошкентда туғилган. Хонанда А.Икромов туманидаги 116 мактабда ўқиган. Актриса 1985-1990 йилларда М.Уйғур номидаги Санъат институтининг «Кино ва драма» факультетини тамомлайди. 1990 йилдан А.Хидоятов номидаги teaтрда ишлайди. Бир оз танаффусдан сўнг Дилфуза Исмоилова «Yoshlar» телеканалида намойиш этиладиган, режиссёр Тўхтамурод Маҳкамовнинг «Гап ёқ» лойиҳасида «Маслаҳат» кўрсатувида роль ижро этган ва халқ орасида танилган. Кейинчалик Мурод Ражабов режиссёрлик қилган «Улфатлар», режиссёр Рустам Саъдиевнинг «Ошиқлар» ва Хусниддин Эргашевнинг «Сени излаб» фильмларида бош ролларни ўйнаган.

Дилфуза Исмоилова 2001 йилдан ўз ижод йўналишини ўзгартириб, қўшиқ куйлашни бошлайди. Унинг илк қўшиқлари «Бевафо», «Тошкентнинг шўх қизлари» деб номланган. Ҳозирги кунгача хонанданинг 300 га яқин қўшиқлари, 30 дан ортиқ клиплари, 6 та альбомлари ва 4 та клип тўпламлари бор. Дилфуза Исмоилова бир қатор концерт дастурларини ўз муxлисларига ҳавола этган. Булар: 2003 йилда «Туркистон» саройида «Тошкентнинг шўх қизлари», 2004 йил хотин-қизлар байрами олдидан 6-7-8 март кунлари ва шу йили янги йил арафасида «Алпомиш» саройида «Dilfuz-shou» концерт дастурларини муҳлислар эътиборига ҳавола этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарнигор Ғаниева ўғлига туғилган куни муносабати била машина олиб берганди.

Шунингде, Азамат Ахроров ҳам отаси 65 ёшни қарши олгани муносабати билан унга машина совға қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Азамат Ахроров (@azamat_axrorov)

Шу билан бирга, Баҳора Арслонованинг турмуш ўртоғи қизининг туғилган кунига икки кўзи икки хил рангли кучук олиб берганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Bahora Arslonova (@bahora_arslonova)