Янгиликлар

«Чегарани билиш керак». Зарина Низомиддинова беҳаё саҳнаси тарқалган «Сабрия» сериали ҳақида

Актриса яхши сериал олаётган ижодкорлар ҳам борлигини айтиб ўтди

«Чегарани билиш керак». Зарина Низомиддинова беҳаё саҳнаси тарқалган «Сабрия» сериали ҳақида

Хонанда, актриса Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида беҳаё саҳнаси тарқалган «Сабрия» сериалига муносабат билдирди.

Зарина Низомиддинова олдин кино ва сериалларда чеклов бўлганини айтди. Ҳозирда эса анча эркинлик берилган. Бироқ баъзи ижодкорлар чегарадан чиқиб кетаётганини таъкидлади. Актрисанинг сўзларига кўра, ҳозирда баъзи ижодкорлар YouTube’даги кўрилишлар сонини ўйлаб сериал олаяпти. Зарина Низомиддинова яхши ижод қилаётган инсонлар ҳам борлигини таъкидлаб ўтди.

«Бизнинг пайтда киноларда жуда ҳам кўп чекловлар қўйиларди. Уни қилиш, буни кийиш мумкинмас эди. Ҳозирги кунда, кино-сериалларда анча эркинлик берилган. Лекин бундан меъёрида фойдаланишни билиш керак. Чунки ҳозир ижодкорлар YouTube’даги кўришлар сонини ўйлаб, сериал ва кино оляпти. Тўғри бу тирикчилик. Лекин шунинг орқасидан ҳаддан ҳам ошиб кетиш керакмас. Рухсат бор экан деб, меъёридан ошириб юбориш керакмас. Чегарани билиш керак. Одамлар яхши сериални ундай саҳналари бўлмаса ҳам кўряпти. Профессионал даражада, яхши актёрлар билан, зўр, қизиқ қилиб олинса, ҳамма кўради. Олдин киноларга одамлар умуман ундай саҳналарга яқин бўлмаса ҳам, кинотеатрага тушарди. Ҳозир ҳам одамлар тушяпти. Яхши сериаллар йўқ эмас, бор. Орада шундай ёмонлари кўпроқ. Лекин яхши сериал олаётган ижодкорлар ҳам бор. Уларнинг шаштини тушириш керак эмас. Уларга фақат омад тилаш керак», — дейди Зарина Низомиддинова.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева 19 январь куни ижтимоий тармодаги саҳифасига «Сабрия» сериали ҳақида ўз фикрини билдирганди.

Журналист Амира Рашидова ҳам айнан шу куни Instagram саҳифасига сериалга билдирилган танқидларга ва муносабатларга жавоб қайтарганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Амира Рашидова (@amirarashidova)

Шундан сўнг кўплаб танқидларга сабаб бўлган «Сабрия» сериали эфирга узатилган «Sevimli» телеканали бош директори ва муҳаррири ишдан олинди. Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов миллий сериаллар ҳақида гапириб, «Сабрия» сериали бўйича фикр билдириб, эндиликда фильмларнинг сонига эмас, сифатига эътибор беришини таъкидлаганди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳам ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган ўзбек сериаллари ҳақида фикр билдирган. Шунингдек, Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган «Сабрия» телесериали Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинмагани ва давлат маблағлари юқоридаги сериалга йўналтирилмагани маълум қилинганди. Амира Рашидова 20 январь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаган постда унга иккинчи бор туҳмат қилинганини айтиб, у Саида Мирзиёевага қарши эмаслигини таъкидлаганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Амира Рашидова (@amirarashidova)