Янгиликлар

Азиза Ёқубова собиқ эрининг севгилиси билан бўлган можарони айтиб берди — видео

«Агар шу учун мени қамашса, розиман, қамашсин», — дейди у

Азиза Ёқубова собиқ эрининг севгилиси билан бўлган можарони айтиб берди — видео

Актриса Азиза Ёқубова собиқ эри Шавкат Ориповнинг севгилиси билан ўртасида бўлиб ўтган можаро ҳақида гапириб берди.

Актрисанинг сўзларига кўра, мазкур қиз унинг устидан ички ишларга ариза ёзган. Шундан сўнг инспекторлар Азизадан видеоларни ўчириб, қиз устидан ёзган аризасини қайтариб олишини сўраган. Бироқ у қайтариб олмасликни, охиригача судлашишни афзал кўрган. Бунинг ҳаммаси фарзандлари учунлигини таъкидлаган.

«Азизлар, охирги замон келганига амин бўлдим. Чунки баъзи эркаклар мени ўйлантириб қўйди. Чунки ўз аёлини ҳимоя қилиш ўрнига кўчадан олиб келган қизини ҳимоя қилиб, устимдан ёздириб, ёнида туриб бераётганига қойил қолдим. Менга иккиси ҳам қизиқ эмас. Менга болаларим қизиқ. Ҳеч кимга зарари тегмайдиган гўдагимни ҳимоя қиляпман. Айрим эркакларни ер кўтариб турганига қойил қолдим. Мени ҳимоя қилиш ўрнига, уни мендан ҳимоя қилибди.

Кеча инспекторлар чақиришди у қизни. Менинг устимдан ёзиб берди. Нозирлар аризамни қайтариб олишимни ва видеоларимни олиб ташлашимни айтиб, шундай қилсам у қиз ҳам устимдан ёзмаслигини билдиришди. Мен болам учун ҳар қандай жаримани тўлашга тайёрман. Шавкат акам, ойижоним устимдан ёзиб беришни айтди, мен майли дедим. Агар шу учун мени қамашса, майли, мен розиман, қамашсин. Бугун суд бўлиб ўтади. Суддан кейин ҳимоя ордери олишимни тавсия қилишди. Чунки кеча Шавкат ака телефон қилиб, жуда қаттиқ босим қилди. Бу бўйича ҳам ҳали шуғулланамиз», дейди актриса.

Aввалроқ Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида собиқ эрининг барча қилмишларини очиқчасига ошкор қилганди.

Актрисага собиқ эрининг ҳозирги хотини ёзган. Шундан кейин Азиза Ёқубова у қизни суриштирган. Шу қизни танийдиганлар актрисага алоқага чиққан ва қиз ҳақида гапириб берган. Шунингдек, Азиза Ёқубова собиқ турмуш ўртоғи фарзандини тан олмаслигини таъкидлади.

«Бугун вине олишни ҳожати қолмади. Афсуски, шундай бузуқ, осилчоқ, айрим сохталар динни бузуқ солиҳаларни хунук қилиб кўрсатишади. Шундайларнинг касрига қанча оилалар бузилиб кетяпти. Болалар отасиз етим қолмоқда. Ҳуқуқ тартибот идораларидан ёки бўлмаса Диний идора вакилларидан динни ниқоб қилаётган айрим эркак ва аёллар учун чора кутиб қоламиз. Мен ҳам 2 нафар фарзандни 4933 фоиз онасиман. Мени собиқ турмуш ўртоғим билан мени оилами бузиб, устимдан кулиб, эрталабгача менинг тинчлигимни бузиб, халққа жонли эфир қилиб, мени, 2 болани онасини ҳақоратлаб, мени ҳалол фарзандимни ҳаромга чиқарган бу фосиқ ниқобдаги жирканч сохтага қонуний чор кўришингизни сўрайман.

Шунча ёзганида ёш бола бўлса керак деб индамай келдим. Бизда оила бузганларга чора йўқми? Мен-ку майли қанчадан қанча муслима қизларга дог тушираётган мана шу масхарабозларга қонунда чора бормикан? Буни энди билиб оламиз. Кўр кўрни қоронғида топибди. Биттаси соқол қўйиб татуировка билан ибратли видео қилиб, боласидан тонса, иккинчиси рўмолни ўраб олиб ғурурга тегиб, сўкиниб, оилаларни бузса. Бу қиз клубда юрадиган қиз экан. Bigo’да ечинган видеолари тарқалган экан. Пул учун battle’да ечинган экан. Ҳа, айтганча иккита масхарабоз тўйингизда ўзим текинга хизмат қилиб бераман. Опалар эрингизни эҳтиёт қилинг», — дейди Азиза Ёқубова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Aziza_yoqubova (@aziza_yoqubova)

Шу билан бирга, актриса эри гиёҳванд эканини ва бир сафар 11 марта пичоқланганини айтди. Азиза Ёқубова хизмат сафарларининг биридан қайтаётганда, собиқ эри бир йигитга актрисанинг машинасида яширилган ўроқни тиққани ҳақида гапириб берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Ёқубова эрининг хиёнати акс этган видеони нима сабабдан ижтимоий тармоқларга қўйганини айтганди.

Шунингдек, актриса эри билан ажрашганини эълон қилганди. У бунинг сабабини маълум қилмаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Aziza_yoqubova (@aziza_yoqubova)

Шу билан бирга, учинчи бор турмушга чиққани ҳақида гап-сўзларга аниқлик киритганди.