Азиза Ёқубова эрининг хиёнати акс этган видеони нима сабабдан тарқатганини айтди
«Мен ҳиёнатни кечирмадим», — дейди у
Актриса, телебошловчи Азиза Ёқубова турмуш ўртоғининг ҳиёнатини кечирмаганини ва унинг ҳиёнати ҳақидаги видеони нима сабабдан Instagram саҳифасига жойлаганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, видеони тарқатишига эрининг ҳиёнати сабаб бўлган. Бу видеони ижтимоий тармоққа қўйганидан афсусланмаслигини айтди. Ушбу ҳиёнатдан кейин турмуш ўртоғини суюкли эр сифатида эмас, фақат фарзандининг отаси сифатида кўришини таъкидлади.
«Видео тарқатганимнинг сабаби, турмуш ўртоғимнинг ҳиёнати. Лекин бундан умуман афсусланмайман. Яна шундай иш бўлса, худди шундай қилган бўлардим. Чунки аёллар ҳиёнат қилса, эркаклар нима қилса қилади. Нимага биз аёллар индамаслигимиз керак? Ундан ташқари, ортиқча гап-сўзлар кўпайиб кетди. Ҳамма айбни менга ағдариб қўйишди. Шунинг учун мен ким ҳақ, ким ноҳақ эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлдим. Мен ҳиёнатни кечирмадим. У мен учун суюкли эр, болаларимнинг отаси, севган инсоним эди. Ҳозир фарзандимнинг отаси», — дейди актриса.
Шунингдек, актриса турмуш ўртоғи «Бундай аёл менга тўгри келмайди», дегани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, кинода бегона эркак билан қўл ушлашиб тушгани учун шундай деган.
«Турмуш ўртоғим ‘бу аёл менга тўғри келмайди. Чунки у актриса, биров билан қўл ушлашиб роль ўйнади’, деди. Мен видеони тарқатганимдан кейин қўл ушлашиб роль ўйнаб, шуни Instagram’га жойладим. Хуллас, ман айбдор бўлиб қолдим. Кейин турмуш ўртоғимга сиз менга ҳиёнат қиляпсиз дедим. У менга исботлаб бер деди. Мен исботлаб бераман, лекин уни Instagram’га қўяман дедим. У хўп деди. Турмуш ўртоғим қўлидан келмайди деб ўйлаган. Кейин мен шу ишни қилдим», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Азиза Ёқубова эри билан ажрашмагани, Актриса машинасида «ГАИ»га тушиб қолгани, У Рухшонанинг ўрнига бошловчилик қилаётгани, Телебошловчи илк бор ўғлининг юзини кўрсатгани ҳақида хабар берилганди.




