Янгиликлар

Азиза Ёқубова яна турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

Актриса учинчи марта турмушга чиқиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди

Азиза Ёқубова яна турмушга чиққани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритди

Телебошловчи, актриса Азиза Ёқубова Instagram’даги саҳифасида турмушга чиққани ҳақидаги гап-сўзларга аниқлик киритди.

Азиза Ёқубова турмушга чиқмаганини, бу клип съёмкаси бўлганини айтди. Шу билан бирга, актриса у билан қўпол ҳазил қилинганини таъкидлади.

«Йўқ, клип съёмкаси эди. Лекин мен билан қўпол ҳазил қилинди», — дейди актриса.

Шунингдек, телебошловчи энди турмушга чиқмаслигини ва бундан кейин фарзандлари учун яшашини маълум қилганди

«Йўқ, энди фарзандларим учун яшасам керак», — деб ёзади Азиза Ёқубова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ актриса бошқа бир эркак билан севишганлар образида тушган видеосини эълон қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Aziza_yoqubova (@aziza_yoqubova)

Шунингдек, Азиза Ёқубова иккинчи эри билан расман ажрашганини эълон қилган. Бироқ, телебошловчи бунинг сабабини маълум қилмаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Aziza_yoqubova (@aziza_yoqubova)

Шу билан бирга, Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида ҳамкасби унга турмуш қуриш таклифини берганини маълум қилди.