Янгиликлар

Азиза Ёқубова собиқ эрининг барча қилмишларини очиқчасига ошкор қилди — видео

Шунингдек, эри ҳозир гаплашаётган қиз билан ёзишмани эълон қилган

Азиза Ёқубова собиқ эрининг барча қилмишларини очиқчасига ошкор қилди — видео

Телебошловчи, актриса Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида собиқ эрининг барча қилмишларини очиқчасига ошкор қилди.

Актрисага собиқ эрининг ҳозирги хотини ёзган. Шундан кейин Азиза Ёқубова у қизни суриштирган. Шу қизни танийдиганлар актрисага алоқага чиққан ва қиз ҳақида гапириб берган. Шунингдек, Азиза Ёқубова собиқ турмуш ўртоғи фарзандини тан олмаслигини таъкидлади.

«Бугун вине олишни ҳожати қолмади. Афсуски, шундай бузуқ, осилчоқ, айрим сохталар динни бузуқ солиҳаларни хунук қилиб кўрсатишади. Шундайларнинг касрига қанча оилалар бузилиб кетяпти. Болалар отасиз етим қолмоқда. Ҳуқуқ тартибот идораларидан ёки бўлмаса Диний идора вакилларидан динни ниқоб қилаётган айрим эркак ва аёллар учун чора кутиб қоламиз. Мен ҳам 2 нафар фарзандни 4933 фоиз онасиман. Мени собиқ турмуш ўртоғим билан мени оилами бузиб, устимдан кулиб, эрталабгача менинг тинчлигимни бузиб, халққа жонли эфир қилиб, мени, 2 болани онасини ҳақоратлаб, мени ҳалол фарзандимни ҳаромга чиқарган бу фосиқ ниқобдаги жирканч сохтага қонуний чор кўришингизни сўрайман.

Шунча ёзганида ёш бола бўлса керак деб индамай келдим. Бизда оила бузганларга чора йўқми? Мен-ку майли қанчадан қанча муслима қизларга дог тушираётган мана шу масхарабозларга қонунда чора бормикан? Буни энди билиб оламиз. Кўр кўрни қоронғида топибди. Биттаси соқол қўйиб татуировка билан ибратли видео қилиб, боласидан тонса, иккинчиси рўмолни ўраб олиб ғурурга тегиб, сўкиниб, оилаларни бузса. Бу қиз клубда юрадиган қиз экан. Bigo’да ечинган видеолари тарқалган экан. Пул учун battle’да ечинган экан. Ҳа, айтганча иккита масхарабоз тўйингизда ўзим текинга хизмат қилиб бераман. Опалар эрингизни эҳтиёт қилинг», — дейди Азиза Ёқубова.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Aziza_yoqubova (@aziza_yoqubova)

Шу билан бирга, актриса эри гиёҳванд эканини ва бир сафар 11 марта пичоқланганини айтди. Азиза Ёқубова хизмат сафарларининг биридан қайтаётганда, собиқ эри бир йигитга актрисанинг машинасида яширилган ўроқни тиққани ҳақида гапириб берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиза Ёқубова эрининг хиёнати акс этган видеони нима сабабдан ижтимоий тармоқларга қўйганини айтганди.

Шунингдек, актриса эри билан ажрашганини эълон қилганди. У бунинг сабабини маълум қилмаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Aziza_yoqubova (@aziza_yoqubova)

Шу билан бирга, учинчи бор турмушга чиққани ҳақида гап-сўзларга аниқлик киритганди.