Янгиликлар

Азиз Раметов хотинидан кечирим сўради — видео

«Биринчи кундан хафагарчилик», — дейди у

Азиз Раметов хотинидан кечирим сўради — видео

Актёр, хонанда Азиз Раметов Instagram саҳифасида хотинидан кечирим сўрагани акс этган видео жойлади.

Азиз Раметов биринчи кундан хафагарчилик бўлганини айтди. Актёр аёлига «Қарамайсиз» таронасини куйлаб берган ва ундан узр сўраган.

«Биринчи кундан хафагарчилик. Хотинжон, узр. Қарамайсиз», — деб ёзади Азиз Раметов.

Шунингдек, Азиз Раметовнинг турмуш ўртоғи уни севишини айтиб, хафа эмаслигини таъкидлаган.

«Менинг севгим. Хафа эмасман», — деб ёзади у.

Азиз Раметов 7 февраль куни Instagram саҳифасида турмуш ўртоғига бағишлаб қўшиқ куйлагани акс этган видеони жойлаганди. Азиз Раметов ижтимоий тармоққа жойлаган постига онаси Саида Раметова, Зарнигор Ғаниева ҳамда бўлажак хотинини белгилаган. Актёр Юлдуз Усмонованинг «Настарин» қўшиғини ўзгача талқинда куйлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от A.R.J (@azizrametov_official)

Актёр 15 февраль куни турмуш ўртоғининг келин кўйлакдаги видеосини эълон қилганди. Азиз Раметов бу ҳеч қандай клип ёки кино суратга олиш жараёни эмаслигини таъкидлаб, ФҲДЁдан ўтгани кетаётганини айтганди.

16 февраль куни хонанданинг ўзидан 5 ёш кичик, қизга уйланаётгани маълум бўлганди. Актёр «Бахтлимиз» кўрсатуви орқали уларнинг мазкур бахтли кунидан лавҳалар берилишини айтган ва тўй ҳам шу кўрсатувда ёритилишини таъкидлаган.

Шунингдек, Ўзбекиcтонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова «Shoubiz.uz» интернет нашрига берган интервьюсида ўғли Азиз Раметовнинг тўйи 3 март куни бўлиб ўтишини маълум қилганди. Актриса Саида Раметова ўртамиёна тўй қилинишини таъкидлаган.