Янгиликлар

Эксклюзив: Саида Раметова ўғли Азизнинг тўйи қачон ва қандай ўтишини маълум қилди — видео

У дабдали тўй қилмаслигини айтди

Эксклюзив: Саида Раметова ўғли Азизнинг тўйи қачон ва қандай ўтишини маълум қилди — видео

Актёр Азиз Раметовнинг тўй санаси маълум бўлди.

Саида Раметова ўртамиёна тўй қилинишини айтди. Актриса ўғлининг тўйи 3 март санасига белгиланганини маълум қилди. Саида Раметова келинини қизидек яхши кўришини таъкидлади.

«Авваламбор, мана шу эрка ўғлимнинг тақдирига яхши қиз ёзилган экан. Хурсандман. Қиз ўзимизга ҳам, ўзига ҳам маъқул. Ман Аллоҳдан доим шундай келин сўраганман. Биринчи келиним ҳам худди шундай. Иккаласини ҳам қизимдек яхши кўраман. 3 мартга никоҳ тўйини белгиладик Худо хоҳласа. Биринчи ўғлимда жуда катта тўй қилгандик. Деярли 10 кун тўй бергандик. Ҳозир замонга қараб қисқартирилган ҳолда, санъаткорларни ҳам териб-териб айтамиз. Дабдабанинг кераги йўқ. Бу масалада ҳаммамизнинг фикримиз бир жойдан чиқди. Имкон қадар чиройли, мазмунли ўтсин. Одам бир бурда нон билан тўяди. Исрофгарчилик керак эмас. Мен шунча касалдан омон қолдим. Бошқа аёллар мендан мотивация олди. Тўйда ҳам шундай бўлсин. Улар мендан ўрнак олиб, ўртамиёна тўй қилсин», — дейди Саида Раметова.


Шунингдек, актёр ҳам тўйи 3 мартда эканини таъкидлаб, ҳаммага таклиф қилди. Азиз Раметов тўйи 33 ёшида 3 март санасида бўлиши насиб қилганини айтди.

«Тўйим 3 март санасига белгиланди. Келинг кутамиз Худо хоҳласа. Жуда кўп қизлар мени йиғлатди. Вақти соати шу экан. 33 ёшда 3 март», — дейди Азиз Раметов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Азиз Раметов бўлажак турмуш ўртоғини кўрсатди. Улар «Tashkent city» ҳудудида жойлашган «Hilton» меҳмонхонасидаги 3 сон Никоҳ уйига борган.

Аввалроқ, Саида Раметова Instagram саҳифасида ўғлининг тўйини 2021 йил декабрь ёки 2022 йил январга режалаштираётганини айтганди. Азиз Раметов онаси касал пайти тузалиб кетса уйланишини ваъда берган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Saida Rametova🇺🇿 (@saida_rametova_official)

 

Кейинчалик актёрнинг ўзи Instagram саҳифасида тўйи 2022 йил 2 февраль куни бўлишини айтиб, пост қолдирганди. Бироқ Азиз Раметов кейинроқ пост остидаги изоҳни ўзгартирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от A.R.J (@azizrametov_official)