Медиа

Ўзбек аёли 14 февраль муносабати билан эрига хотин совға қилди

У турмуш ўртоғини қаттиқ севишини айтган

Ўзбек аёли 14 февраль муносабати билан эрига хотин совға қилди

Ўзбекистонлик аёл 14 февраль муносабати билан эрига иккинчи хотин ховға қилди. У бу ҳақда Twitterʼдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Аёл эрини жуда яхши кўришини айтган. У эри ва кундошининг кичик чилласи чиқса, уларнинг суратини ҳам қўйишини таъкидлаган.

«Турмуш ўртоғимни шунчалик севаманки, 14 февраль муносабати билан унга янги рафиқа совға қилдим. Кичик чилласи чиқсин, март ойининг бошида расмини ҳам кўрсатаман», — деб ёзади у аёл.

Аввалроқ Муқаддас Саъдуллаева Йигитали Мамажоновнинг ногирон, букри, чўлоқ қизларга уйланишига рози эканини айтганди.

Шунингдек, Индира Мифтаҳованинг ҳам эрига иккинчи хотин олиб беришга кучи етади.

Сардор Мамадалиев икки нафар аёл ўртасида адолат қилишга ақли етсагина, иккинчисига уйланишини таъкидлаганди.

Шу билан бирга, Баҳора Арслонова ҳам эрининг ёши катта, қийналган аёлга уйланишига рози эканини айтганди.