Интервью

Сардор Мамадалиев қандай ҳолатда иккинчи хотинга уйланишини айтди

У бунга аёлининг муносабати қандай бўлиши ҳақида ҳам гапирди

Сардор Мамадалиев қандай ҳолатда иккинчи хотинга уйланишини айтди

Хонанда Сардор Мамадалиев YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида қандай ҳолатда иккинчи хотинга уйланишини айтди.

Сардор Мамадалиев икки нафар аёл ўртасида адолат қилишга ақли етсагина уйланишини таъкидлади. У биринчи аёл ҳам бу вазиятда исломий онг жиҳатидан тайёр бўлиши кераклигини айтди. Бироқ хонанданинг сўзларига кўра, ҳозирги дунёқараши билан иккинчи аёлга уйланмайди. Сардор Мамадалиев савоб қилиш учун беваларга молиявий томондан ёрдам бериши мумкин.

«Икки аёлга уйланиш учун адолат қилиш керак. Агар икки нафар аёлга адолат қила олишга ақлим етса уйланаман. Унинг учун биринчи аёл ҳам тайёр бўлиши керак. Исломий онги тайёр бўлиши керак. Савоб қиламан деб уйланиб, кейин ҳаётингиз жаҳаннамга айланадиган бўлса, бошқа савоб қилиш керак ва молиявий ёрдам бериш керак. Менинг ҳозир икки нафар аёлим йўқ. Ҳозирги дунёқарашимда мен иккинчи аёлга уйланмайман. Жуда савоб қилгим келса, уларга молиявий ёрдам бераман», — деди хонанда.

Шунингдек, у аёлининг бунга муносабати қандай бўлиши ҳақида ҳам гапирди. Араб давлатларида эрига ўзи совчиликка бориб, иккинчи хотин олиб беради. Бироқ хонанда ўзбек аёлланинг қон-қонида «Эр бермоқ — жон бермоқ», деган фикр борлигини айтди.

«Сизнинг аёлингиз бунга қандай қарайди? Аёлларнинг қон-қонида ‘Эр бермоқ — жон бермоқ’, деган нарса бор. Араб давлатларида ўзи совчиликка бориб, уйлантириб қўйганини эшитганман. Бу нарса йиллар давомида уларнинг қонида шаклланиб келган. Бу нарса бизда ҳали шаклланмаган», — дейди у.

Аввалроқ Сардор Мамадалиев продюсер Аҳад Қаюмга 1980 йилда чиққан «Chevrolet» машинасини совға қилмоқчилигини айтганди. У бу каби машиналарни шаҳарда йиғиб олиш қийин эмаслигини таъкидлаган.

Юсуфхон Нурматов «The Cover Up kids» лойиҳаси иштирокчиларидан бирига Сардор Мамадалиевдан миллион баробар зўр одамлар борлигини, қўшиқ куйлашни биладиган болага ушбу хонанданинг кумири бўлиш уятлигини таъкидлаган.

Шундан сўнг 16 январь куни Сардор Мамадалиев Instagram саҳифасига Юсуфхон Нурматовга жавоб қайтариб видео жойлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от SARDOR MAMADALIEV (@sardor_mamadaliyev_official)

Бу видеодан сўнг Юсуфхон Нурматов ҳам Instagram саҳифасига айтган гаплари учун Сардор Мамадалиевни қидирганини маълум қилиб видео қўйган. Бироқ ҳозирда видео хонанданинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мавжуд эмас.