«Хато менда». Индира Мифтаҳова эрини иккинчи марта уйлантириб қўя олишини айтди
«Уни қаттиқ севаман», — дейди актриса
Актриса, қизиқчи Индира Мифтоҳова YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида турмуш ўртоғини иккинчи марта уйлантириб қўя олишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, эри бошқа қизни ёқтириб қолса, ўша қизга уйлантириб қўйишга кучи етади. Актриса эри иккинчи аёлга уйланишни хоҳлаган пайти уни бахтли қилолмаслигини, хато унда бўлишини айтди. Индира Мифтоҳова турмуш ўртоғини жуда қаттиқ яхши кўргани сабаб уни бахтли қилиш учун ҳамма нарсага тайёр эканини таъкидлади.
«Эрим бошқасини ёқтириб қолса, уйлантириб қўйишга кучим етади. Қаттиқ севаман. ‘Сиз иккинчи аёлга уйлангингзи келяптими? Демак, мен ҳозирги кунда сизни бахтли қила олмайман’. Мен унга бу ҳақиқатни айтганман. Хато менда. Ҳамманинг ўзининг фикри бор. Ҳамма шахсий фикрлашга ҳақли. Мен шундайман. Турмуш ўртоғимни шу даражада яхши кўраманки, мен учун у бахтли бўлса етарли. Иккита аёл билан бахтли бўладими? Демак, шундай бўлади. Мен қабул қила оламан», — дейди у.




