Янгиликлар

Баҳора Арслонова эрига қандай шарт билан иккинчи хотин олиб беришини айтди

«Эрим ҳам шу гапимга ёпишиб олган», — дейди актриса

Баҳора Арслонова эрига қандай шарт билан иккинчи хотин олиб беришини айтди

Актриса Баҳора Арслонова спортсмен бўлган эрига қандай шарт билан иккинчи хотин олиб беришини айтди.

У отасининг ҳам уч аёли бўлганини, улар ҳамиша аҳил яшаганини айтиб ўтган. Шунингдек, эрига ҳам иккинчи аёл олишига қарши эмаслигини билдириб, фақатгина ёш қизга эмас, қийналиб қолган аёлга ёрдам бериш мақсадидагина уйланиши мумкинлигини қайд этган.

«Дадамнинг уч аёллари бўлган. Янги йилда ҳаммамиз бир уйда яшаганмиз. Уччала онам ҳам бир-бирини таниган. Ҳозир иккинчи, яъни ўз онам билан учинчи онам дугона. Дадам оламдан ўтиб кетди. Эримга ҳам иккичи хотин олишига қаршимаслигини айтганимдан кейин унга хотинлар кўпайиб қолди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимга ёзишади. Жонимга тегиб кетишди. Биласизми, бу эркак кишининг ўзига боғлиқ. Мен қийналиб қолган аёл бўлса дегандим. Энди ёш қизларни олмайдику ҳеч ким. Манфаат учун эмас, ёрдам учун уйланиши керак. Эрим ҳам шу гапимга ёпишиб олган. Жонга текканини айтдим ва қийналиб қолган аёлга уйланиши мумкинлигини таъкидладим. Кейин кулдилар», — дейди актриса.

Аввалроқ Баҳора Арслонова сериал ва кинолардаги ишқий саҳналарга эрининг муносабати қандай эканини айтганди. У эрининг ишончидан чиқмаганини, ундай саҳналарда эса ҳеч нимани ҳис қилмаслигини таъкидлаганди. Шунингдек, актриса эри Шерали Бобоқулов билан ажрашмаганини у билан доим бирга эканини маълум қилганди.