Медиа

Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаевага орзусидаги автомобилни совға қилди — видео

«Мана орзум рўёби», — дейди актриса

Йигитали Мамажонов Муқаддас Саъдуллаевага орзусидаги автомобилни совға қилди — видео

Актёр Йигитали Мамажонов турмуш ўртоғи, актриса Муқаддас Саъдуллаевага машина совға қилди.

Бу ҳақда улар Instagram саҳифасида маълум қилган. Йигитали Муқаддасга қизил рангли «Hyundai Elantra» машинасини олиб берган. Ҳозирда машинанинг ўртача нархи 210-250 миллион сўмни ташкил этади.

Муқаддас Саъдуллаева хурсандчилигининг чеки йўқлигини таъкидлади. У орзулари рўёбга чиқаётганини ҳам айтди.

Шунингдек, Йигитали Мамажонов уларнинг хурсандчилигига шерик бўлган барча обуначисига ўзиникидан ҳам зиёдасини тилади.

«Менинг сабрли, меҳрибон жуфти ҳалолим, Аллоҳ ўзи паноҳида асрасин. Хурсандчилигимизга шерик бўлган барча обуначиларимизга ва қадрдонларимизга бундан ҳам зиёдасини ато этсин. Яратган эгам Ар-Роҳман», — деб ёзади Йигитали Мамажонов.

Аввалроқ Баҳора Арслонованинг турмуш ўртоғи Шерали Бобоқулов ҳам хотинига «Chevrolet Lacetti Gentra» совға қилганди. Машинанинг ўртача нархи 130 миллион сўмни ташкил қилади.

Шароф Муқимов турмуш ўртоғига унга ўғил туғиб бергани учун «Tracker» олиб берганди. Ушбу машинанинг нархи 200 миллон сўмдир. Шунингдек, у олдин хотинига «Spark» олиб берганини таъкидлаганди.

Актриса Зарнигор Ғаниева Instagram саҳифасида ўғли Аъзимжон учун машина совға қилгани акс этган видео жойлаганди. У машинани ўғлининг туғилган кунига совға қилишни режалаштирган. Бироқ машина мўлжалланган вақтга салондан чиқмаган. Актриса машинани ўғли хатми Қуръон туширгани ва яхши ўқигани учун совға қилган. У Аъзимжонга совға қилган машина «Nexia 3». Унинг ҳозирдаги ўртача нархи 110 миллион сўмни ташкил қилади.

16 январь куни Азамат Ахроров отасига 65 ёшни қарши олгани муносабати билан «Gentra» машинасини совға қилди. Ҳозирда ушбу машинанинг ўртача нархи 120-140 миллион сўмни ташкил қилади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Азамат Ахроров (@azamat_axrorov)