Шароф Муқимов турмуш ўртоғига нархи 200 миллион сўм бўлган машина совға қилди — видео
«Фарзандимни дунёга келтиргани учун», — дейди у
Хонанда, актёр Шароф Муқимов турмуш ўртоғига ўғил фарзандни дунёга келтиргани учун машина совға қилди.
У ўғлининг исмини Шавкатов Тоҳиржон деб қўйган. Актёр 2020 йил хотинига «Spark» машинасини совға қилганини айтди. Бу гал эса «Tracker» автомашинасини совға қилиб берди. Хонанда аёлларга эътиборли бўлиш кераклигини таъкидлади. Маълумот учун, «Tracker»нинг ўртача нархи 200 миллион сўмни ташкил қилади.
«Ўғлимнинг исмини Шавкатов Тоҳиржон деб қўйдик. Яхши ният қилгандим. Ўтган йил ‘Spark’ машинасини совға қилгандим. Бу сафар яхшироғини бераман. Фарзандни дунёга келтираётган аёллар бахтимизга соғ бўлсин. Ҳар бир аёл учун эътиборли бўлсак, улар бор меҳрини эридан, оиласидан ҳеч қачон аямайди. Шунинг учун ният қилгандим. Дўстларим ёрдам берди. Мана шу ‘Tracker’ машинасини аёлимга совға қилиб беряпман», — дейди хонанда.
Аввалроқ, Шароқ Муқимов уч нафар ўғилли бўлганини маълум қилганди.
Бироқ турмуш ўртоғи ва фарзандини туғруқхонадан олиб чиқаётганда эгизакли бўлганини рад этган.




