Янгиликлар

«Жазирамада чопонлар кийилган». «Мендирман Жалолиддин»нинг суратга олиш жараёнидан лавҳа эълон қилинди

Раъно Шодиева обуначиларидан сериал ҳақида сўраган

«Жазирамада чопонлар кийилган». «Мендирман Жалолиддин»нинг суратга олиш жараёнидан лавҳа эълон қилинди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева Instagram саҳифасига «Мендирман Жалолиддин» сериалининг суратга олиш жараёнидан  лавҳаларни жойлади.

У сериалнинг съёмка жараёнлари қандай ўтгани кузатувчилари учун қизиқ ёки қизиқмаслиги ҳақида сўраган. Актриса жазирама иссиқда чопон кийишига тўғри келганини айтди.

«Сизга ‘Мендирман Жалолиддин’ сериалининг съёмка жараёни қандай ўтгани қизиқми? Ёзнинг жазирамасида қишки чопонлар кийганмиз», — дейди у.

Шунингдек, актриса обуначиларига сериал ҳақида савол берган. Сўровномада иштирок этганларнинг 47 фоизи сериални кўргани маълум қилган бўлса, 53 фоизи сериални кўрмаганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Севара Солиева «Мендирман Жалолиддин» сериалига кастингдан ўтолмаганини айтиб, бунинг сабабин билмаслигини таъкидлаганди.

Шунингдек, Райҳон Уласенова «Мендирман Жалолиддин»даги гонорарини ҳалигача олмаганини маълум қилганди. Актриса сериал суратга олинганини 1 йил бўлганини таъкидлаб ўтган.

Шу билан бирга, актёр Жавоҳир Зокиров ушбу сериалдан кўнгли тўлмаганини ва кетказган вақтига ачинишини айтганди.

Аввалроқ турк актёри Эмре Кивилжим «Мендирман Жалолиддин»даги партнёри, актриса Юлдуз Ражабованинг туғилган кунида у билан тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаб, бир-бирини севишини эълон қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Emre Kıvılcım (@emre.kvlcm)

Жон Маликов эса сериалдаги ўзи ижро этган Қилич образи актёр Алишер Узоқовга тегишли бўлганини айтди.