Интервью
«Алишер Узоқовга тегишли эди». Жон Маликов «Мендирман Жалолиддин»даги роли ҳақида
У бошқа жойда ижод қилишни хоҳлаганини айтди
Актёр, модель Жўн Маликов Туркия билан ҳамкорикда ишланган «Мендирман Жалолиддин» сериалидаги роли ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, чет элда ижод қилишни хоҳлаган. У сериалдаги ўзи ижро этган Қилич образи актёр Алишер Узоқовга тегишли бўлганини айтди. Бироқ кейинчалик тақдир тақазоси билан роль унга теккан. Актёрнинг таъкидлашича, бошида ким қандай ролни ижро этишини билмаган.
«Ниятим бошқа жойда ижод қилиб кўриш эди. Умуман олганда, Қилич образи Алишер Узоқовга тегишли эди. Ҳаёт шундай қилдики, бу роль айланиб менга келиб қолди. Мен бу ролга тайёргарлик ҳам кўрмаганман. Ким қандай роль ўйнашини бошида билмаган», — дейди у.




