Янгиликлар

Райҳон Уласенова «Мендирман Жалолиддин» фильмидан бир йилдан буён гонорар ололмаганини айтди

Актриса бу ҳақида Instagram'даги шахсий саҳифасида маълум қилган

Райҳон Уласенова «Мендирман Жалолиддин» фильмидан бир йилдан буён гонорар ололмаганини айтди

Туркияда яшаётган актриса ва телебошловчи Райҳон Уласенова бундан бир йил олдин «Мендирман Жалолиддин» сериалида суратга тушганини, бироқ ҳамон гонорар олмаганини маълум қилди.

Ўзбекистон ва Тукия киномотографлари ҳамкорлигида суратга олинган «Мендирман Жалолиддин» сериали 2021 йилда катта экранларда намойиш этила бошлади. Сериал ўртача давомийлиги 90 дақиқадан иборат 13 қисмдан иборат. Актриса Райҳон Уласенова тарихий сериалда Хоразмшоҳ Аловудддин Муҳаммаднинг хотини, Ўзлоқшоҳ ва Оқшоҳнинг онаси ролинин ижро этган. У Instagram’даги шахсий саҳифасида сериалда суратга тушганига бир йил бўлганини, бироқ ҳали гонорар олмагинини маълум қилди.

Маълумот учун, Райҳон Уласенова шу вақтга қадар 30 яқин кинофильм ва сериалларда суртаг тушган. Унинг ижросидаги «Алданган аёл», «Сенсиз», «Ўгай она», «Зарб», «Сотқин» кинофильмлари унинг мухлислари томонидан алоҳида эътироф этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Райҳон Уласенова салбийй ролларни ўйнашдан қўрқмаслигини айтгани ҳақида хабар берилган эди.