Янгиликлар

Ҳуснора табиий лолаларни узоқ муддат сақлаш усулини ўргатди — видео

«Шундай қилсангиз лолалар узоқ вақт туради», — дейди у

Ҳуснора табиий лолаларни узоқ муддат сақлаш усулини ўргатди — видео

Телебошловчи, хонанда, блогер Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасида табиий лолаларни узоқ муддат сақлаш усулини кўрсатди.

Ҳуснора лолаларни кесиб сувга солиш кераклигини айтди. Сувни алмаштириб, унга муз солиб қўйиш керак. Телебошловчи шундай қилинса, улар узоқ муддат чиройли бўлиб туришини таъкидлади.

«Шундай қилсангиз, лолалар узоқ вақт чиройли бўлиб қолади. Уларни кесиб, сувни алмаштиришингиз керак ва сувга муз қўшинг», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, блогер Озод Ҳуррамовнинг туғилган куни муносабати билан ўтказилган кечада Ҳуснора Шодиева Лиил Ҳуррамов билан дует куйлаганди. Улар хонанданинг «Эсламайман» таронасини ижро этган.

Шунингдек, телебошловчи энг севимли атири «Molecule 090.09» эканини айтганди. Унинг нархи ўртача 1 600 000 сўмни ташкил қилади.

Шу билан бирга, Ҳуснора Шодиева бир кунлик ҳаёти қандай ўтишини кўрсатганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Хуснора Шадиева (Хосэ) (@khusnorik)