Ҳуснора Шодиева бир кунлик ҳаёти қандай ўтишини кўрсатди — видео
Хонанда бир куни кўплаб ҳолатлар ва вазифалардан иборат эканини айтди

Телебошловчи, хонанда Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасига бир кунлик ҳаёти қандай ўтиши ҳақидаги видеони жойлади.
Хонанда кун давомида кўплаб ҳолатлар ва вазифалари бўлишини айтди. У эрталаб тургач фарзандига нонушта тайёрлайди, пардоз қилади, кийим танлайди ва ўғли Салимни боғчасига олиб боради. Шундан сўнг эса телебошловчи кўрсатувнинг суратга олиш жараёнида қатнашади. Хонанда электрон фитнес-мураббий билан жисмоний машқлар ҳам бажаради.
«Хўш, менинг кундалик ҳаётим қандай ўтишини билмоқчи бўлганлар борми? Одатда бу жуда кўп ҳолатлар, вазифалар, мақсадлардан иборат», — деб ёзади Ҳуснора Шодиева.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Эслатиб, ўтамиз аввалроқ Жаҳонгир Хўжаев бир куни қандай ўтишини кўрсатганди. Видеода Жаҳонгир Хўжаевнинг кун бўйи ижод билан банд бўлишининг гувоҳи бўласиз.
Шунингдек, Ҳуснора Шодиева Озод Ҳуррамовнинг туғилган кунида у билан дуэт куйлаганди. Улар хонанданинг «Эсламайман» таронасини ижро этган.