Стиль

Ҳуснора ўзининг энг ёқтирган атирини кўрсатди — видео

Хонанда қандай косметикалардан фойдаланишини ҳам кўрсатди

Ҳуснора ўзининг энг ёқтирган атирини кўрсатди — видео

Хонанда, телебошловчи Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасида қандай атир ва косметикалардан фойдаланишини кўрсатди.

Ҳуснора Шодиева ишлатадиган атирларнинг ўртача нархи 1-4 миллион сўмни ташкил қилади. Унинг сўзларига кўра, энг севиб ишлатадиган атири «Molecule 090.09». Ушбу атирнинг нархи 1 573 000 сўм. Хонанда бундан ташқари, «Atelier Cologne», «Dolce and Gabbana Light Blue», «Baccarat Rouge 540», «Gucci Guilty Pour Femme» каби атирлардан фойдаланади. Улар орасида энг қиммати 4 180 000 сўмлик «Baccarat Rouge» атиридир.

Шунингдек, хонанда қандай косметик воситалардан ҳам фойдаланишини кўрсатди. У «Natural Skin C.C Cream» кремидан фойдаланади. Телебошловчи ушбу кремдан ҳар куни фойдаланишини айтган. Шу билан бирга, Ҳуснора «Airspun» пудраси ишлатади. Хонанда юзига тон беришда «Bergamo Magic Snail B.B»дан фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева Дубай атирларидан фойдаланишини айтганди. Хонанда энг яхши кўрадиган атирлари «Kajal Dahab», «Roses on ice by Kilian» ва «Blends of love» эканини қайд этган.

Шунингдек, Муқаддас Саъдуллаева «PURE MUSC narciso rodriguez», «Narciso», «Moonlight in Heaven by Kilian», ва «Gold Just roberto cavalli» атирларини ишлатишини таъкидлаганди.

Шу билан бирга, раққоса Паризода «Kajal Dahab», «Roses on ice by Kilian», «Aventus Creed», «Andromeda»дан фойдаланишини айтганди.