Медиа

Озод Ҳуррамов ва Ҳуснора Шодиева биргаликда дуэт куйлади — видео

Улар «Эсламайман» таронасини ижро этган

Озод Ҳуррамов ва Ҳуснора Шодиева биргаликда дуэт куйлади — видео

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов ва актриса, хонанда Ҳуснора Шодиева биргаликда дуэт куйлади.

Озод Ҳуррамов 30 январь куни ўзининг туғилган кунини нишонлаганди. Унда кўплаб санъаткорлар ҳам иштирок этган. Улар орасида Ҳуснора Шодиева ҳам бўлган. Туғилган кун базми давомида Ҳуснора ҳамда Озод биргаликда қўшиқ куйлаган. Улар хонанданинг «Эсламайман» таронасини ижро этган. Бу видеони Ҳуснора Шодиева Instagram саҳифасига жойлаган.

Инстаблогернинг туғилган кунида блогер Babymohi унга «City House»да ўзи қараган «Элза» лақабли кучукнинг расми туширилган кичкина гитара совға қилганди.

Шунингдек, Озод Ҳуррамов туғилган куни шоуга айлантирган ва ўзи кўплаб образларда кўриниш берган.

Шу билан бирга, Ҳуснора Шодиева «Эсламайман» қўшиғи собиқ эрига бағишлаб куйланмаганини айтганди. Хонанда собиқ эрининг анчадан бери ўз ҳаёти борлигини ва унга фақат бахт тилашини таъкидлаганди.