Янгиликлар

Шаҳзода Муҳаммедовани иккиюзламачиликда айблаган актриса кимлиги маълум бўлди — видео

«Мен ундай қизмасман», — дейди актриса

Шаҳзода Муҳаммедовани иккиюзламачиликда айблаган актриса кимлиги маълум бўлди — видео

Акстриса, дизайнер, телебошловчи Шаҳзода Муҳаммедовани иккиюзламачиликда айблаган санъаткор кимлиги маълум бўлди.

Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасида бир аёл санъаткор уни иккиюзламачиликда айблаганини айтганди. Бу воқеа «Севимли» телеканалининг кўрсатувларидан бирида бўлган. Шаҳзода Муҳаммедова ушбу кўрсатувда бошловчилик қилган. Шунда бир аёл санъаткор унга ҳаётда, Инстаграмʼда, саҳнада ўзини бошқача тутишини айтган. Дизайнер бундан жуда ҳам хафа бўлган. Актриса соҳта ва иккиюзламачи эмаслигини таъкидлаган.


Шаҳзода Муҳаммедова ҳаммани ўзи каби кўришини айтди. Актриса ўзи севинган нарсани бошқалар билан бўлишишни истайди. У бундан хурсанд бўлади.

«Ҳаётимни, хурсандчилик кунларимни яқинларим билан баҳам кўргим келади. Чунки ўзим севиниб кетган нарсани яқинларим билан бўлишсам, хурсанд бўламан. Кимдир сизга ҳавас қиламан дейди. Бир хиллар ҳасад қилади. Баъзилар эса мотивация олади. Лекин баъзи бир инсонларнинг фикри бошқача экан. Кимдир мақтаняпти, сохта деб ҳисоблар экан. Балки ижро этган ролларимдан шундай тушунча қолган бўлиши мумкин.

Чунки 18 ёшимда ижро этган ролларимда шундай кўриниш намоён бўлган бўлиши мумкин. Чунки билиб-билмасдан эпизодларда сохта бўлиб қолган бўлишим мумкин. У пайти ёш эдим. Ҳеч ким идеал бўла олмайди. Инсон йиллар ўтгани сари идеалликка эришади деб ҳисоблайман. Мисол учун, 18 ёшлигим билан 30 ёшлигимни ўртасида жуда катта фарқ бор деб ҳисоблайман», — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.

Маълум бўлишича, бу санъаткор Ҳалима Ибрагимова бўлиб, у кўрсатувда меҳмон сифатида иштирок этган. Лойиҳа давомида у актрисани иккиюзламачиликда айблаган. Шундан сўнг Шаҳзода йиғлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳзода Муҳаммедова қайнонаси билан тушган суратини эълон қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shaxzoda Muxammedova (@shaxzoda__mukhammedova)

Шунингдек, Отабек Муталхўжаев Шаҳзода Муҳаммедова билан миш-мишлар сабаб актрисанинг уйига совчи келмай қолганини айтганди.

Шу билан бирга, Шаҳзода Муҳаммедова Шириннинг қизига Дубайдан совға олиб келганди.