Медиа

Шаҳзода Муҳаммедова қайнонаси билан Дубайда тушган суратларини эълон қилди — фото

Актриса қайнонаси билан зиёратга борган

Шаҳзода Муҳаммедова қайнонаси билан Дубайда тушган суратларини эълон қилди — фото

Дизайнер, актриса Шаҳзода Муҳаммедова Instagram саҳифасига қайнонаси билан Дубайда тушган суратларини жойлади.

Шаҳзода Муҳаммедова қайнонасининг 8 нафар фарзанди борлигини айтди. Улар «Sheikh Zayed» масжидини зиёрат қилган. Актриса бу зиёрат қайнонасига жуда ёққанини таъкидлади. Дизайнернинг сўзларига кўра, улар масжидга кирган пайти ҳамма жой ёришиб кетган.

«Қайнонам 8 нафар фарзандни дунёга келтирган жасоратли аёл. Дубай шаҳрига саёҳатимизнинг 3-кунидаёқ ‘Болам, уйга қачон кетамиз?’, деди. Онам ўз уйини ва маҳалласини жуда яхши кўради. Фақатгина Абу Даби шаҳрига келиб хурсанд бўлди. Уларга оппоқ, ёруғ масжид жуда ҳам ёқди. Бу ерга киришимиз билан масжид ўзидан ёруғ нур таратди. Қуёш жуда тикка чиққан вақтида келиб қолганимиз учунми, атроф жуда ёришиб кетди. Кўзимизни масжид нуридан аранг очдик ва суратларга ҳам кўзни очиб туша олмадик. Энг ҳайрон қолганим қуёш орқамизда турибди. Лекин нури оқ масжид орқали юзимизга ураяпти. Зиёрат қилиб жуда енгил бўлдик», — дейди дизайнер.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shaxzoda Muxammedova (@shaxzoda__mukhammedova)

Шунингдек, Шаҳзода Муҳаммедова қайнонаси жуда хушмуомала, оғир-босиқ эканини айтди. Актриса қизлик пайтида қайноналар ёмон бўлиши ҳақида эшитиб, оила қуришга қўрққанини таъкидлади. Ўзининг қайнонаси яхши бўлганидан кейин бошқа қизларга ҳам оила қуришдан қўрқмасликни тавсия қилди.

«Қайнонам табиатдан жуда юмшоқ, хушмуомала, оғир-босиқ аёл, кўнгли бўш, камгап, сал нарсага йиғлаб юборади. Шунинг учун онамга нима ёқиш ёки ёқмаслигини била олмайсиз. ‘Болам, ҳаммаси яхши’, деб айтаверади. Хуллас, пешонамга жуда яхши қайнона учраган. Аллоҳга шукур. Олдин қайноналарнинг зулмлари, ва характерини кўриб ҳам турмушга чиқгим келмасди. Шунинг учун оила қуришдан қўрқадиган қизлар қўрқмасдан турмушга чиқаверинг. Яхши қайноналар ҳам бор», — деб ёзади Шаҳзода Муҳаммедова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова турмуш ўртоғи Марат Ҳамдамовнинг туғилган кунида кутилмаган сюрприз қилганди.

Шунингдек, актриса янги уйининг ичидаги Милананинг хонаси ва гардеробларини ҳам кўрсатганди.