Янгиликлар

Шаҳзод Султонов ресторанларнинг бирида Феруза Норматовани шарманда қилди — видео

«Гапларига ишонибман», — дейди актриса

Шаҳзод Султонов ресторанларнинг бирида Феруза Норматовани шарманда қилди — видео

Актёр Шаҳзод Султонов ўзининг интернетдаги пaртнёри Феруза Норматовани ресторанларнинг бирида шарманда қилди.

Феруза Норматова ўзининг саҳифасида ундан шикоят қилиб видео жойлаган. Актрисанинг сўзларига кўра, Шаҳзод Султонов билан овқатланишга борган. Актёр қишлоқи йигит образидан чиқиб, яхши кийиниб олган бўлган. Феруза Норматова эса роли сабаб қишлоқи қиз образида бўлган. Овқатланишга ҳам шу образида борган. Чунки актёр унга чопонда бўлишини айтган.

«Шарманда қилишди мени. Шу аҳволда овқатланишга кирдим. Чопон кияман деганларига ишонибман», — дея шикоят қилган Феруза Норматова.

Аввалроқ, aктёр, хонанда Шаҳзод Султонов «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида актриса Феруза Норматова билан турмуш қурганини ҳаммадан сир тутгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритганди.

Шаҳзод Султоновнинг кунлик гонорари 100 АҚШ долларини ташкил этади. Аммо у камдан кам ҳолларда бошқа ижодкорлар билан ҳамкорлик қилади.

Аввалроқ Феруза Норматова эрга тегиш учун ҳижобга киргани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритиб, рўмол Аллоҳ буюргани учун ўралишини айтганди.