Янгиликлар

Райҳон коронавирусга чалинганини маълум қилди — фото

Аввалроқ Ситора Фармоновада ҳам коронaвирус аниқланганди

Райҳон коронавирусга чалинганини маълум қилди — фото

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева Instagram саҳифасида коронавирусга чалинганини маълум қилди.

У 26 январь куни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида кучукчаси билан тушган суратни жойлаган. Унга қуйидагича изоҳ қолдирган.

«Оҳ, мана қандай экансан омикрон», — деб ёзади хонанда.

Райҳон 29 январь куни Намангандаги «Muzqaymoq party»да иштирок этишини маълум қилганди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Райхон Ганиева (@rayhonganieva)

Аввалроқ Ситора Фармонова ҳам унда коронавирус қайд этилганини айтганди. У 2020 йил оилавий ковид бўлганини эслаб, вирусга қарши 45 кун курашганини таъкидлаганди.

Хонанда Лола ҳам 14 январь куни хонанда вакцина олган бўлишига қарамай, коронавирус билан касалланганди.

У 2021 йил 1 декабрь куни «Спутник» вакцинаси билан эмланганди.

Шунингдек, телебошловчи, хонанда Ҳуснора 16 январь куни коронавирсга чалинганини маълум қилганди. У 15 январь куни ковидга тест топширган ва унинг жавоби ижобий чиққанди.

Бундан ташқари, 18 январь куни эса опера хонандаси Ширин Маматова ҳам вакцина қабул қилган бўлишига қарамай коронавирусга чалинганини маълум қилганди. У сентябр ойида вакцина олганини таъкидлаб ўтган.