Янгиликлар

«Ҳеч кимни қидирмадим». Лола ажрашгандан кейинги ҳаёти ҳақида

Актриса бу ҳақда ўз саҳифасида ёзиб қолдирган

«Ҳеч кимни қидирмадим». Лола ажрашгандан кейинги ҳаёти ҳақида

Хонанда, актриса Лола Instagram саҳифасида ажрашгандан кейинги ҳаёти ҳақида гапирди.

Лола саҳифасидаги обуначиларининг саволларига жавоб берди. Саволлардан бири ажрашгандан кейинги ўзликни топиш ҳақида бўлган. Хонанда ажрашганидан сўнг ҳеч кимни қидирмаганини айтиб, ўзининг ҳаётида яшашда давом этганини таъкидлаган. Шунингдек, актриса фарзандларини тарбиялаган, мақсадларини амалга оширган. У ўз бахтини ҳеч кимдан қидирмаган.

«Мен ҳеч кимни қидирмадим. Ўзимнинг ҳаётимда яшадим. Мен бундан завқ олдим ва мақсадларимга эришдим. Болаларни тарбияладим ва бундан бахтли эдим. Ҳаракат қилинг ва ўзингизга ғамхўрлик қилинг. Ўз бахтингизни бошқа бировдан изламанг», — деб ёзади хонанда.

Аввалроқ Лола турмуш ўртоғи билан қандай танишганини айтиб берганди. Унинг сўзларига кўра 17 ёшлигида ҳозирги эри билан гаплашиб юрган. Улар янги йил байрами билан бир бирини табриклаган. Таъкидлашича, Лола бу қўнғироқни жуда узоқ кутган бўлган.

«Севги тарихимиз ҳақида кўп бора айтиб берганман. 17 ёшлигимда Москвада эдим. Янги йил байрамида ҳозирги умр йўлдошим билан телефонда гаплашганман. Биз бир-биримизни байрам билан табриклаганмиз. Бу қўнғироқни қанча кутганим эсимда. Онам эса бу вақт мени суратга олиб, гаплашишимга ҳалақит берганди», — дейди Лола Йўлдошева.

Шунингдек, хонанда карьераси оиласидан устунлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берганди. Лола Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири унга карьера ёки оила муҳимлиги ҳақидаги саволни берган. Хонанда ҳамма нарсада мувозанат бўлиши кераклигини таъкидлаган.

«Ҳамма нарса мувозанатда бўлиши керак», — деб ёзади Лола.

Актриса фарзандлари ва собиқ эрининг муносабати қандайлигини айтганди. Хонанда саҳифасида савол-жавоб ўтказган. Шунда кузатувчиларидан бири ундан фарзандлари ҳақиқий отаси билан қандай муносабатда эканини сўраган. У эса муносабати яхшилигини, таътил вақтда кўришиб туришини таъкидлаган.

«Албатта. Болалар таътилда Тошкентга келади ва отаси ҳамда бувиси билан бирга бўлади. Улар ҳақиқий отасини жуда қаттиқ яхши кўради. Мен ҳеч қачон уларнинг муносабатига қарши бўлмаганман. Аксинча ўртадаги ҳурматни сақлаб қолиш учун ҳаракат қиламан», дейди хонанда.