Янгиликлар

Ҳуснора Шодиева ҳам коронавирусга чалинди — видео

«Ҳаммаси яхши бўлади», — дейди телебошловчи

Ҳуснора Шодиева ҳам коронавирусга чалинди — видео

Телебошловчи ва хонанда Ҳуснора Шодиева 16 январь куни коронавирусга чалинганини маълум қилди.

У бир неча кун аввал иссиғи чиқаётганини, ҳолсиз бўлаётганини айтган эди. 15 январь куни эса коронавирусга қарши тест топширди ва натижасини кузатувчиларига маълум қилди. Тест натижасига кўра, унда вирус аниқланган.

«Дўстлар, тест жавоби ижобий чиқди. Мен коронавирусга чалиндим. Аммо бу сафар бош оғриғи кучли, ғалати йўтал бор. Лекин ҳаммаси жойида. Ҳаммаси тез ва осон ўтиб кетади, деб ўйлайман. Ҳаммаси яхши бўлади, ишонаман. Кимда антитанача бўлса менга ёзинг. Тилаклар учун раҳмат. 5 дақиқада шунча хабар келди. Мен ўлмайман, ҳаммаси жойида», — дейди телебошловчи.

Аввалроқ Лола Йўлдошева коронавирусга чалинганини маълум қилган эди. У 2021 йил 1 декабрь куни «Спутник» вакцинаси билан эмланган эди. Шунингдек, вакцина олган куни умрида бирор марта ҳам коронавирусга чалинмаганини, лекин барибир вакцина олиши кераклигини айтиб ўтган. Аммо, 14 январь куни мазкур вирус билан касалланганини маълум қилди.