Янгиликлар

Наманганда 200 дан ортиқ машина иштирокида гуллар паради бўлиб ўтди — видео

Парадга турли давлатлардан меҳмонлар ташриф буюрган

Наманганда 200 дан ортиқ машина иштирокида гуллар паради бўлиб ўтди — видео

Наманган вилояти Наманган шаҳрида 200 дан ортиқ машина иштирокида гуллар паради бўлиб ўтди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Shoubiz.uz» мухбири хабар берди.

Наманган шаҳрида 22 май куни «61-Халқаро гуллар фестивали» очилиш маросими бўлиб ўтди. Бунга қадар эса ҳудудда ҳудудда икки юздан ортиқ машиналар иштирокида «Гул паради» ўтказилди. Парадда иштирок этган машиналарнинг барчаси турли хил гуллар билан безатилган. Ҳаракат хавсизлигини таъминлаш учун вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари йўлларда тинимсиз хизмат олиб борди.

Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, парадни томоша қилиш учун кўплаб меҳмонллар ташриф буюрган, улар орасида хорижлик меҳмонлар ҳам мавжуд. Вилоят ҳокими очилиш маросими аввалида Хотира майдонига ташриф буюриб барча меҳмонлар билан кўришди. Вилоят Туризм ва маданий мерос бошқармасининг маълум қилишича, Халқаро гуллар фестивалини томоша қилиш учун 30 дан ошиқ мамлакатдан 1 миллион 500 мингдан зиёд меҳмонларнинг ташрифи кутилмоқда.

«61-Халқаро гуллар фестивали» якунида фестивалда корхона-ташкилотлар ва гулчилар 12 та номинасия бўйича тақдирланади. Олий ўринларга сазовор бўлганларга эса автомобиллар тақдим этилади. Наманганда «61-Халқаро гуллар фестивали» ва гуллар парадини ОАВда ёритиш ҳамда халқаро майдонда уни кенг тарғиб қилиш мақсадида 40 нафардан зиёд хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари фаолият олиб бормоқда.