Янгиликлар

Вакцина қабул қилган Ширин Маматова ҳам коронавирусга чалинганини маълум қилди — видео

«Тошкентда ҳамма касал бўлиб кетди», — дейди опера хонандаси

Вакцина қабул қилган Ширин Маматова ҳам коронавирусга чалинганини маълум қилди — видео

Таниқли опера хонандаси Ширин Маматова ҳам вакцина қабул қилган бўлишига қарамай коронавирусга чалинганини маълум қилди.

Хонанда тест натижаси ижобий чиққанини айтиб, оғриқдан ухлай олмаётганини айтган. Шунингдек, cентябрь ойида вакцина қабул қилганини таъкидлаган.

«Тест ижобий чиқди. Соат 3.15 дақиқа ўтди, менда эса уйқу йўқ. Шунчаки нега мен биринчилардан бўлиб касал бўлиб қолишим қизиқтиряпти. Ўтган сафар ҳам шундай бўлган. Cентябрда вакцина олган эдим, бир тийин бўлди. Менимча, Тошкентда ҳамма касал бўлиб кетди, шунга кучайди. Менда йўтал пайдо бўлганди. Шу сабабли ўртоқлар томоғингиз оғриса тез тест топширинг», — дейди Ширин Маматова.

Аввалроқ Лола Йўлдошева коронавирусга чалинганини маълум қилган эди. У 2021 йил 1 декабрь куни «Спутник» вакцинаси билан эмланган эди. Шунингдек, вакцина олган куни умрида бирор марта ҳам коронавирусга чалинмаганини, лекин барибир вакцина олиши кераклигини айтиб ўтган. Аммо, 14 январь куни мазкур вирус билан касалланганини маълум қилди.