Янгиликлар

Вакцина қабул қилган Лолада коронавирус аниқланди

«Томоғим жуда кучли оғрияпти», — дейди хонанда

Вакцина қабул қилган Лолада коронавирус аниқланди

Хонанда, актриса Лола Йўлдошева коронавирусга чалинганини маълум қилди.

У 2021 йил 1 декабрь куни «Спутник» вакцинаси билан эмланган эди. Шунингдек, вакцина олган куни умрида бирор марта ҳам коронавирусга чалинмаганини, лекин барибир вакцина олиши кераклигини айтиб ўтган. Аммо, 14 январь куни мазкур вирус билан касалланганини маълум қилди.

Хонанданинг сўзларига кўра, томоғи жуда кучли оғрияпти. Шунингдек, нафас олишга ҳам қийналаётганини таъкидлаган.

«Салом, Янги йил. Менда коронавирус. Томоғим жуда кучли оғрияпти, ҳатто нафас олишга қийналяпман», — дейди Лола Йўлдошева.