Янгиликлар

Дилдора Ниёзова санъатдан бутунлай кетганини маълум қилди

Бу учун барчадан узр сўради

Дилдора Ниёзова санъатдан бутунлай кетганини маълум қилди

Хонанда Дилдора Ниёзова ўз Instagram саҳифасида санъатдан кетганини маълум қилди.

Аввалроқ хонанданинг турмуш ўртоғи у энди тўйларга чиқмаслигини, қўшиқ куйламаслигини айтиб, видео эълон қилганди. Кейинчалик хонанда бу жаҳл устида бўлганини, тўйларга боришини айтганди. Лекин Дилдора Ниёзова эрининг гапи вожиб эканини таъкидлаб, санъатдан бутунлай кетганини маълум қилди.

«Эр амри-вожиб. Хўжайиним бир сўзли инсонлигини яна бир бор кўрсатди. Сизларни қалбингизга оғир ботадиган гап ёки ман тарафдан хатолик ўтган бўлса кечиринглар. Санъатдаги ризқимиз шу жойгача экан. Аллоҳ рози болсин ҳаммамиздан. Ҳаммамизни хўжайинимиз шунақа ҳамиятли бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз», — дейди хонанда.