Янгиликлар

Муниса Ризаеванинг «ўғли» доғистонлик Хасбик билан ҳам жанжаллашиб кетди — видео

Бу ҳақда Муниса Ризаева Instagram саҳифасида маълум қилган

Муниса Ризаеванинг «ўғли» доғистонлик Хасбик билан ҳам жанжаллашиб кетди — видео

Тожикистонлик Абдурозик билан урушиб қолган вайнер Эрали доғистонлик Хасбик билан ҳам жанжаллашиб қолди.

Доғистонлик Хасбик билан жанжаллашиб кетган Эрали унга зиддиятли муносабатда бўлган. Бу ҳақда унинг продюссери, хонанда Муниса Ризаева Instagram саҳифасида маълум қилган.

Хасбулла Магомедов ва Эрали маълум бир гормон етишмаслиги сабабли ўсишдан тўхтаган, бироқ улар шунга қарамай жуда катта машҳурликка эришган. Ҳозирда 20 ёшда бўлган Хасбик Эралидан 6 ёш катта.

Аввалроқ тожикистонлик Абдурозиқ ва Муниса Ризаеванинг «ўғли» ресторанларнинг бирида Абдурозиқ билан жанжаллашиб кетгани айтилган эди.

Бу жараён акс этган видеони хонанда Муниса Ризаева Instagram саҳифасига жойлади. Абдурозиқ Муниса Ризаева билан бирга ресторанга кириб келган. Ўша ерда улар жанжаллашиб кетган. Абдурозиқ ресторан уники эканини таъкидлаган. Муниса Ризаева эса Эралини ушлаб турган.

Шунингдек, алс исми Хасбулла Магомедов бўлган Доғистонлик блогер Хасбик ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уни кутиб олишга Баҳодир Жалолов ҳам келган. Митти вайнерлар бир-бири билан қўл бериш кўришган.

Эслатиб ўтамиз, Эрали интервьюларининг бирида ойига 10 минг доллар даромад топишини айтганди. У бир ўзининг бизнеслари ҳам борлигини таъкидлаганди.