Медиа

Тожикистонлик Абдурозиқ ва Муниса Ризаеванинг «ўғли» ресторанларнинг бирида жанжаллашиб кетди — видео

Муниса Ризаева Эралини ушлаб турган

Тожикистонлик Абдурозиқ ва Муниса Ризаеванинг «ўғли» ресторанларнинг бирида жанжаллашиб кетди — видео

Митти вайнер Эрали ва Тожикистонлик Абдурозиқ ресторанларнинг бирида жанжаллашиб кетди.

Бу жараён акс этган видеони хонанда Муниса Ризаева Instagram саҳифасига жойлади. Абдурозиқ Муниса Ризаева билан бирга ресторанга кириб келган. Ўша ерда улар жанжаллашиб кетган. Абдурозиқ ресторан уники эканини таъкидлаган. Муниса Ризаева эса Эралини ушлаб турган.

Шунингдек, алс исми Хасбулла Магомедов бўлган Доғистонлик блогер Хасбик ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уни кутиб олишга Баҳодир Жалолов ҳам келган. Митти вайнерлар бир-бири билан қўл бериш кўришган.

Эслатиб ўтамиз, Эрали интервьюларининг бирида ойига 10 минг доллар даромад топишини айтганди. У бир ўзининг бизнеслари ҳам борлигини таъкидлаганди.

Шу билан биргаликда, Муниса Ризаева Эралининг продюсери эканини айтганди. Унинг сўзларига кўра, Эрали билан шартнома тузган. Муниса Ризаеванинг продюсерлик маркази Эралига пул тикяпти. Актриса вайнер билан кўплаб лойиҳалари борлигини таъкидлаган.

Аввалроқ Муниса Ризаева «ўғли» Эралини кийинтириш учун дўконга олиб борганди. У Эралининг семириб кетганини айтганди.