Янгиликлар

Митти вайнер Эрали даромади қанчалигини маълум қилди

У бизнеси сир бўлиб қолишини хоҳлади

Митти вайнер Эрали даромади қанчалигини маълум қилди

Блогер Элали Бойқобилов «Амирхон Умаров шоусида» даромади қанча эканини маълум қилди.

У бизнеслари борлигини айтди. Лекин улар қандай бизнес экани сир бўлиб қолишини хоҳлади. Блогер асосий иш жойи «Басри Баба» ресторони эканини таъкидлади. Эрали Бойқобиловнинг сўзларига кўра, даромади 10 минг доллар.

«Бизнеслар қиламан. Кейин асосий ишим ‘Басри Баба’да. У ерда шоу қиламан. Даромадим 10 минг доллар. Бизнесларимдан топаман. Улар сир бўлиб қола қолсин.

У ижтимоий тармоқларда кўплаб санъаткор ва спортчилар билан биргаликда видеолар олган. Бироқ блогер бу учун у ҳеч қандай маблағ олмаслигини айтди.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 🇺🇿Erali_boyqobilov🇺🇿 (@erali.uzb7)