Янгиликлар

Муниса Ризаева Ўзбекистондан бутунлай кетмоқчи — видео

Хонанда бунинг сабабини маълум қилди

Муниса Ризаева Ўзбекистондан бутунлай кетмоқчи — видео

Хонанда Муниса Ризаева Ўзбекистондан бутунлай кетмоқчи эканини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, синглиси Карима ҳозир Лондонда. Муниса Ризаеванинг ўзи ҳам яқин кунларда чет элга яшаш мақсадида кетишни режалаштирган.

«Карима ҳозир Лондонда. Мен эса ҳозирча Тошкентдаман. Тезроқ ўз ишларимни ҳал қилишим керак. Шундан сўнг бутунлай кетаман. Яна икки кундан сўнг кетаман. Яшаш учун. Чарчадим, бошқа мамлакатга кетмоқчиман», — дейди у.

Аввалроқ Муниса Ризаева турмушга чиқмаётганининг сабабини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, турмуш қуриш вақти келгани учун эрга тегишни истамайди. Хонанда ўзининг олдида фақат уни севадиган инсонни кўришни хоҳлайди. Актриса агар шундай инсонни учратмаса ёлғиз қолишни афзал кўради.

Эслатиб ўтамиз, Муниса Ризаева бўлажак турмуш ўртиоғи уни тушуниши ва ҳурмат қилиши кераклигини айтганди.

Шунингдек, хонанда аллақачон турмушга чиққани ва ҳомилдор эканлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди.

Шу билан бирга, актриса 2021 йилда турмушга чиқишдан бошқа ҳамма нарсага улгурганини маълум қилганди.