Янгиликлар

Муниса Ризаева энди ўзини бахтли ҳис қилаётгани ва бунинг сабабини айтди

«Ҳаётида мен керак бўлмаган инсонларга халақит бермайман», — дейди у

Муниса Ризаева энди ўзини бахтли ҳис қилаётгани ва бунинг сабабини айтди

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида ўзини бахтли ҳис қилаётганини айтиб пост қолдирди.

Хонанданинг сўзларига кўра, унга халал берадиган инсонлардан воз кечган. Қалбини оғритадиган нарсаларни унутган. Ҳаётидан кераксиз инсонларни чиқариб юборган.

«Ўзимни бахтли ҳис этмоқдаман. Халақит бераётган ҳамма нарсадан воз кечдим. Қалбимни оғритадиган нарсаларни унутдим. Керак эмас инсонларни қўйиб юбордим ва ҳаётида мен керак бўлмаган инсонларга халақит бермайман», — деб ёзади Муниса Ризаева.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Munisa Rizaeva (Singer) (@munisarizaeva)

Аввалроқ Муниса Ризаева Ўзбекистондан бутунлай кетмоқчи эканини айтганди. У синглиси Кариманинг олдига Лондонга кетмоқчи эди.

Бироқ кейинроқ хонанда бундай гап йўқлигини маълум қилган. Актриса Ўзбекистондан кетмаслигини таъкидлаган.