Янгиликлар

Муниса Ризаева Ўзбекистондан бутунлай кетиши ҳақидаги гапларга изоҳ берди — видео

Аввалроқ хонанда синглиси Лондонга кетгани ҳақида айтганди

Муниса Ризаева Ўзбекистондан бутунлай кетиши ҳақидаги гапларга изоҳ берди — видео

Хонанда, актриса Муниса Ризаева Instagram саҳифасида Лондонга кўчиб кетаётгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.

Муниса Ризаева эрталабдан бери телефони «портлаётганини» айтди. Актриса синглиси Карима Лондонга кетгани, у ҳам ўзининг ишлари сабаб кетаётганини таъкидлади. Хонанданинг сўзларига кўра, ҳеч қаерга кўчиб кетмайди.

«Ассалому алайкум, қадрли обуначиларим. Эрталабдан бери телефоним портлаяпти. Менга ҳамма телефон қиляпти, маъмурим, оилам, ота-онам, дўстларим, direct’им ҳам портлаб кетган. Барча ижтимоий тармоқларда Муниса Ризаеванинг Лондонга кўчиб ўтаётгани ҳақидаги хабарлар авж олди. Ҳурматли журналистлар, бундай хабарларни ёзишдан олдин, аввало, бу ростми ёки йўқми, шахсан ўзимдан сўрашингизни илтимос қилган бўлардим. Кеча жонли эфирда мен эмас, Карима Лондонга кетгани ҳақида гапиргандим. Мен ўз ишим билан учиб кетяпман, менинимча шундай қилишим мумкинми? Ахир, менинг ҳам ўз ишларим бор, лекин мен ҳеч қаэрга кўчиб кетмоқчи эмасман», — деб айтди Муниса Ризаева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муниса Ризаева синглиси Карима ҳозир Лондонда эканини айтиб, ўзи ҳам яқин кунларда чет элга яшаш мақсадида кетишни режалаштирганини таъкидлаганди.