Янгиликлар

Малика Равшанова куйлаётган тўйда чироқ ўчиб қолди — видео

Хонанда микрофонсиз қўшиқ куйлади

Малика Равшанова куйлаётган тўйда чироқ ўчиб қолди — видео

Хонанда Малика Равшанова хизмат қилаётган тўйлардан бирида чироқ ўчиб қолди.

Малика Равшанова чироқ ўчиб қолгани сабабли қўшиқни микрофонсиз айтишига тўғри келган. Хонанда «Бу менинг онам» қўшиғини куйлаган. У қўшиқ куйлаётганда, келин онасига қизил атиргулларни берган. Микрофонсиз бўлса ҳам, хонанданинг овози тўйхонада эшитилган.

Малика Равшановада бундай ҳолат илк бора бўлаётгани йўқ. Аввалроқ ҳам ёмғир ёғиб, шамол бўлгани учун хонанда табриклагани борган хонадонда чироқ ўчиб қолганди. Шу сабабли туғилган кун эгасини жонли ижрода табриклаган. У ёз пайтида тўйхоналарда чироқ ўчиб қолгани ва жонли ижрода табриклашга тўғри келгани ҳақида ҳам гапирганди.

Шунингдек, «Элдидо» гуруҳи аъзолари ҳам тўй хизматида қўшиқ айтаётганда чироқ ўчиб қолган. Хонандалар қўшиқни жонли ижрода куйлашда давом этган ва қўллари ёрдамида мусиқа чалишга ҳаракат қилган.

Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраевда ҳам шундай вазият кузатилган. Хонанда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида хонадонларнинг бирида тўй хизматида қўшиқ куйлаётган бўлган. Шу вақт тўсатдан чироқ ўчиб қолган. Лекин, Зоҳиршоҳ Жўраев жонли ижрода куйлашда давом этган. Созандалари ҳам узилиш қилмасдан куй чалган.