Медиа

Малика Равшанова мухлисини ноодатий тарзда табриклади — видео

«Бундай вазиятлар ҳам бўлиб туради», — дейди у

Малика Равшанова мухлисини ноодатий тарзда табриклади — видео

Хонанда Малика Равшанова ўз Instagram саҳифасига мухлисини ноодатий тарзда табриклагани акс этган видеони жойлади.

У ёмғир ёғиб, шамол бўлгани учун табриклагани борган хонадонида чироқ ўчиб қолганини айтди. Шу сабабли туғилган кун эгасини жонли ижрода табриклаган. У ёз пайтида тўйхоналарда чироқ ўчиб қолгани ва жонли ижрода табриклашга тўғри келгани ҳақида ҳам гапирди.

«Ёмғир ёғиб, шамол бўлгани учун биринчи келган хонадонимизда чироқ ўчиб қолибди. Биз энди жонли тарзда, мусиқасиз шу оила устуни — дадажонларини табриклаймиз. Машина чироқлари билан ёруғ тушуряпмиз. Ана шунақа. Бундай вазиятлар ҳам бўлиб туради. Ёз пайтида тўйхоналарда чироқ ўчиб қолганда, жонли ижрода табриклаганмиз. Бугун ҳам шундай қиламиз. Свет ўчиб қолгани учун ноодатий тарзда маан шу хонадоннинг оила устуни бўлган, отаси, Бахтиёр акани табрикладик», — дейди хонанда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малика Равшанова 30 cэнтябр куни хизмат вақти давомида содир бўлган қизиқ воқеани айтиб берганди. Унга кўра, хонанда ресторанга бориб, бир оилани табриклаган. Аммо у бошқа бир оилани табриклаши керак бўлган. У табриклаши керак бўлган оила 5 дақиқа ўтиб кейин келган. Шунингдек, хонанда 12 август куни бўлиб ўтган қизининг туғилган кунида содир бўлган воқеа ҳақида айтиб берганди.